Технология

Боланинг мактабдаги баҳолари ва давоматини my.gov.уз орқали кузатиш имкони яратилди

Эндиликда ота-оналар my.gov.уз портали орқали умумий ўрта таълим мактабида таҳсил олаётган фарзандининг ўзлаштириш кўрсаткичлари ҳамда

Боланинг мактабдаги баҳолари ва давоматини my.gov.уз орқали кузатиш имконияти яратилди

Эндиликда ота-оналар my.gov.уз портали орқали умумий ўрта таълим мактабида ўқиётган фарзандининг ўзлаштириш кўрсаткичлари ҳамда таълим муассасаси ҳақидаги батафсил маълумотларни масофадан туриб олишлари мумкин.

Янги қулайликка кўра, ягона портал фойдаланувчилари фарзандининг ҳар бир фан бўйича жорий баҳолари, ўртача кўрсаткичлари ҳамда синфга оид ва умумий баҳолар статистикаси билан танишиш имконига эга бўлишади. Шунингдек, таълим муассасасининг номи, аниқ манзили, мактабдаги ўқувчилар ва фаолият юритаётган ўқитувчилар сони каби бошқа муҳим маълумотларни ҳам онлайн тарзда кўриш мумкин.

Ушбу хизматдан фойдаланиш учун my.gov.уз порталига кириб, шахсий кабинетдаги “Менинг оилам” бўлимига ўтиш ҳамда фарзанд ҳақидаги маълумотлар ён томонида жойлашган “Мактаб маълумотлари” тугмасини танлаш кифоя қилади.

Маълум қилинишича, тез орада мазкур порталда фарзандларнинг мактабдаги давомати тўғрисида реал вақт режимида хабар бериш имконияти ҳам ишга туширилиши режалаштирилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.