Болаларга нисбатан зўравонлик учун жавобгарлик кучайтирилди
14.10.2026 йилдаги ЎРҚ-1180-сонли Қонунда айрим оғир жиноятлар учун умрбод озодликдан маҳрум қилиш, болаларга нисбатан зўравонлик содир этган таълим ташкилотлари ходимларини ишдан бўшатиш учун қўшимча асослар, шунингдек, жабрланган вояга етмаганларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш назарда тутилган.

Болаларга нисбатан зўравонлик учун жавобгарлик кучайтирилди
14.10.2026 йилдаги ЎРҚ–1180-сонли Қонун билан баъзи қонун ҳужжатларига болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Хусусан, қуйидагилар учун жиноий жавобгарлик кучайтирилди:
**Маъмурий жавобгарлик**
Ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болани тарбиялаш бўйича мажбуриятларни бажармаслик БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборот маҳсулотини тарқатганда, ахборот маҳсулоти мусодара қилиниб, уни тарқатган фуқароларга БҲМнинг 7 баравари, мансабдор шахсларга эса 50 баравари миқдорида жарима солинади.
Бундан ташқари, болалар масалалари бўйича комиссиялар қарорини бажармаслик ёки унинг бажарилишига тўсқинлик қилганлик учун фуқароларга БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 5 бараваридан 7 бараваригача миқдорда жарима солинади.
**Меҳнат муносабатлари соҳасидаги ўзгаришлар**
Болани тарбиялаш ва ўқитиш мажбурияти юкланган таълим ташкилоти ходимининг болага нисбатан зўравонлик содир этганлиги учун жавобгарликка тортилиши меҳнат шартномасини бекор қилиш учун қўшимча асос бўлиб хизмат қилади.
Қонун билан қуйидаги ҳимоя кафолатлари жорий этилмоқда:
Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 15.10.2026 йилдан кучга кирди.

