Лайфстайл

Болалар адабиётини ривожлантириşга қаратилган танлов ğолиблари тақдирланди

Телефон экранидаги қаҳрамонлар болалар эътиборини эгаллаётган бир пайтда, китобдагилари уларни қанçалик қизиқтира олади? Болаларни мутолаага жалб қилиş уçун қандай асарлар керак? «Болалар уçун энг яхşи бадиий асар» республика танлови айни şу масалага эътибор қаратди. Танловда 198 та ижодий иş орасидан 23 та асар сараланиб, улар асосида болалар ва öсмирлар уçун уçта адабий тöплам наşр этилди.

Болалар адабиётини ривожлантиришга қаратилган танлов ғолиблари тақдирланди

2026-йил 23-октабр куни Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Танлов Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази, Таълим ва илм-фан вазирлиги ҳамда университет ҳамкорлигида ташкил этилди.

Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази директори Шаҳзодбек Курбаниязов болаларни китоб ўқишга қизиқтириш учун уларнинг ёши ва қизиқишларига мос асарлар яратиш муҳимлигини таъкидлади.

«Биз болалардан китоб ўқишни талаб қиламиз. Аммо уларнинг ёшига, қизиқишига ва бугунги ҳаётига мос асарларни етарлича таклиф қила оляпмизми? Бугунги болаларнинг қизиқишлари ўзгариб бормоқда. Уларни китобга жалб қилиш учун янги мавзулар, қизиқарли воқеалар ва ўзига яқин қаҳрамонлар керак», - деди у.

Университет ректори, академик Шуҳрат Сирожиддинов болаликда ўқилган асарлар инсон хотирасида бир умр сақланиб қолишини қайд этди. Унинг айтишича, танлов натижалари асосида ҳар бир ёш тоифаси учун алоҳида тўплам шакллантирилиб, жами учта тўплам нашр этилган.

«Болаларга тақдим этиладиган асарлар уларнинг ёши, қизиқишлари, руҳий олами ва дунёқарашига мос бўлиши, бадиий жиҳатдан пухта яратилиши керак», - деди Шуҳрат Сирожиддинов.

Таълим ва илм-фан вазирининг маънавият ва давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси Исажон Султоновнинг фикрича, яхши асар болага тайёр хулосани айтиб бериш билан чекланмаслиги керак. У савол туғдириши, қаҳрамонларнинг хатти-ҳаракатлари ҳақида ўйлашга ундаши ва болага воқеаларни ўз тажрибаси билан боғлаш имконини бериши лозим.

«Олти ёшли бола билан ўн олти ёшли ўсмирнинг ҳаётий тажрибаси, диққати, сўз бойлиги ва адабиётдан кутадигани бир-биридан фарқ қилади», - деди у.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.