Лайфстайл

Болалар адабиёти бўйича республика танлови ғолиблари тақдирланди

Ўзбек тилида болалар ва ўсмирлар учун яратилган бадиий асарларни қўллаб-қувватлашга қаратилган республика танлови якунида 23

Болалар адабиёти бўйича республика танлови ғолиблари эълон қилинди

Бугун, 23-октябр куни Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Болалар учун энг яхши бадиий асар» республика ижодий танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Тадбирда Таълим ва илм-фан вазирлиги, Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази ҳамда университет раҳбарияти, педагоглар ва танлов ғолиблари қатнашди.

Танлов 2026-йилнинг сентябр–октябр ойларида Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази, Таълим ва илм-фан вазирлиги ҳамда университет ҳамкорлигида ташкил этилди. Унинг бош мақсади болалар ва ўсмирлар учун ёшига мос, мазмунли ва бадиий савияси юқори асарлар яратилишини қўллаб-қувватлаш, ўзбек тилида мутолаага қизиқишни ошириш ҳамда истеъдодли муаллифларни рағбатлантиришдан иборат.

Танлов учун аризалар ва ижодий ишлар махсус платформа орқали қабул қилинди. 15 сентябрга қадар жами 198 та ижодий иш келиб тушди. Уларни баҳолаш учун 12 нафар мутахассисдан иборат экспертлар гуруҳи жалб этилди.

Экспертлар асарларнинг мазмуни, бадиий савияси, ўқувчилар ёшига мослиги ва танлов мақсадларига мувофиқлигини таҳлил қилди. Баҳолаш жараёнида холислик, мустақиллик ва шаффофлик тамойилларига риоя қилинди.

Танловга тақдим этилган асарларда табиат ва атроф-муҳитга муносабат, тарихий хотира, келажак ҳақидаги тасаввурлар, ўзини англаш ва шахсий танлов каби мавзулар ёритилган. Улар орасида «Диққат! Дарахт гапиради», «Тарихнинг тирик излари», «Келажак сари бир қадам», «Келажак номаълум» ва «Ўзимни танладим» каби асарлар бор.

Таъкидланишича, баҳолашда фақат асарларнинг мавзуси ва номи билан чекланиб қолинмаган. Улардаги бадиий ифода, мазмун изчиллиги ва мўлжалланган ёш тоифасига мувофиқлик ҳам инобатга олинган.

Ижодий ишлар китобхонларнинг ёши ва адабий эҳтиёжларига қараб бир неча йўналишга ажратилди. Жумладан, 6–10 ёшли болалар учун эртаклар, 11–14 ёшли болалар учун эртак ва ҳикоялар, 15–17 ёшли ўсмирлар учун эса ҳикоялар сараланди.

Танлов якунида экспертлар хулосасига кўра, 23 та асар болалар ва ўсмирлар учун мўлжалланган адабий тўпламларга киритишга тавсия этилди. Ушбу асарлар асосида ёш тоифаларига мос учта тўплам шакллантирилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.