Бўка туманига янги ҳоким тасдиқланди
Аввал ҳоким сифатида ишлаб келган Сардор Исоқулов аввалроқ бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимдан озод

Бўка туманига янги раҳбар тасдиқланди.
Халқ депутатлари Бўка тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ҳокими лавозимига янги номзод тасдиқланди.
Сессияда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев иштирок этиб, туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига оид мақсад ва вазифаларнинг бажарилиши юзасидан таҳлилий маъруза қилди.
Ташкилий масала кўрилган сессияда, аввалги Бўка тумани ҳокими Сардор Исоқулов бошқа ишга ўтганлиги сабабли лавозимидан озод этилгани маълум қилинди.
Зойир Мирзаев Бўка тумани ҳокими лавозимига ҳозирда «Агробанк» АТБ Тошкент вилоят бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаётган Абдазимов Мурод Илҳомович номзодини таклиф этди.
Халқ депутатлари Бўка тумани Кенгаши М. Абдазимовни туман ҳокими этиб тасдиқлади.

