Маҳаллий

Бобур шаҳрида тадбиркорлар учун ерларнинг бошланғич нархи икки баробар арзонлаштирилади

Бобур шаҳрида тадбиркорлар учун ерларнинг бошланғич нархи икки баробар пасайтирилади

Андижондаги Бобур шаҳрида тадбиркорлар учун ерларнинг бошланғич нархи икки баравар арзонлаштирилади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг ушбу вилоятга ташрифи давомида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

Йиғилишда Шавкат Мирзиёев Бобур шаҳри аҳоли учун муносиб яшаш шароитини яратишда муҳим ўрин тутишини таъкидлади. 2025-йил апрелида президент Янги Андижон шаҳарчасига Бобур шаҳри номини беришни таклиф қилганди.

Тўрт минг гектар қир-адирда бунёд этилаётган шаҳардаги қулай уйларга 25 минг аҳоли кўчиб ўтди. Яна 200 минг кишига мўлжалланган 800 та кўп қаватли уй-жой қурилиши бошланди. Бу ерда савдо комплекслари, бизнес марказлари, меҳмонхоналар, хусусий таълим, тиббиёт ва спорт обьектларини барпо этишни истаган тадбиркорлар қўллаб-қувватланади.

Бундай обьектларда инвестициянинг қайтиш муддати узоқ бўлишини ҳисобга олиб, ернинг бошланғич нархини уй-жой қурилиши учун ажратиладиган ерларга нисбатан икки баробар арзон белгилашга розилик билдирилди. Ерларни янги шартларда ауксионга қўйиш топширилди.

Келгуси йил Миллий тикланиш ва Навоий, Ўзбекистон ва Бобур, Амир Темур ҳамда “Янги айланма йўли” кўчалари кесишмаларида яна учта йирик йўлўтказгич қурилади. Асака туманининг марказини айланиб ўтувчи кўприк ҳам ишга туширилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.