BMB HOLDING немис компаниялари билан ҳамкорликни муҳокама қилди
Германиянинг ўнта компанияси вакиллари билан ўтказилган музокаралар саноат, технологиялар, логистика, авиация, савдо ва консалтинг соҳаларини қамраб олди.

BMB HOLDING Германия компаниялари билан ҳамкорликни муҳокама қилди
BMB HOLDING Германия компаниялари ва ишбилармонлик уюшмалари вакиллари билан музокаралар ўтказди, уларнинг давомида Ўзбекистонда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилди. Учрашувлар савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, Германия технологияларини жалб қилиш ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилди.
Музокаралар Тошкентда Германия-Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлик бюроси (DUWK Büro) кўмагида бўлиб ўтди. Унда бюро ижрочи директори Ноёбжон Аҳмаджонов ва BMB HOLDING департаменти директори Бобир Яхяев иштирок этди.
Бизнес-дастур доирасида саноат, машинасозлик, замонавий технологиялар соҳаси, халқаро логистика, савдо, авиация ва консалтинг соҳаларида фаолият юритаётган ўнга яқин Германия компаниялари ва битта ишбилармонлик уюшмаси вакиллари билан учрашувлар бўлиб ўтди.
Хусусан, Герман Эурасиан Бусинесс Ассосиатион, АСТАРЕ ГмбҲ, ЖОКОБА Течнологиес ГмбҲ, Ҳаммелманн ГмбҲ, Атлантис Золлспедитион, МИЯВАКИ ГмбҲ, СКМ Логистисс & Траде ГмбҲ, Лифе Ссиенсе Сонсултинг, Стена Лине ГмбҲ & Со. КГ ва МАТТҲИЕССЕН Лагер- унд Ресйслингтечник ГмбҲ вакиллари билан музокаралар ўтказилди.
Томонлар Германия компанияларининг ишлаб чиқариш ва технологик имкониятлари, уларнинг инновацион ишланмалари ва халқаро тажрибасини муҳокама қилдилар. Саноат ва муҳандислик технологияларини жорий этиш, ишлаб чиқариш жараёнларини модернизация қилиш, халқаро логистикани ривожлантириш ва авиация соҳасидаги ҳамкорлик имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди.
Бундан ташқари, замонавий ускуналар етказиб бериш, инновацион ечимларни қўллаш, халқаро савдо операцияларини ривожлантириш ва консалтинг хизматларидан фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.
Германиялик ҳамкорларга BMB HOLDING фаолиятининг асосий йўналишлари, унинг инвестициявий ва ишлаб чиқариш салоҳияти, жорий лойиҳалари ҳамда халқаро ҳамкорликнинг устувор йўналишлари тўғрисида маълумотлар тақдим этилди.
Музокаралар якунида иштирокчилар ишбилармонлик алоқаларини давом эттириш, ҳамкорликнинг муайян йўналишлари бўйича таклифлар тайёрлаш ва истиқболли лойиҳаларнинг техник-иқтисодий параметрларини ўрганишга келишиб олдилар. Келгусида томонлар ташаббусларни муҳокама қилишдан уларни амалий рўёбга чиқаришга ўтиш имкониятларини кўриб чиқиш ниятида.

