Блогер МрБеаст бўйича расмий баёнот эълон қилинди
Айтилишича, Жиммй Доналдсон (МрБеаст)нинг Ўзбекистонга ташрифи аввал-бошданоқ икки шаҳар – Тошкент ва Самарқандни ўз ичига

Блогер МрБеаст юзасидан расмий баёнот берилди
Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси МрБеастнинг ташрифи борасида расмий баёнот эълон қилди.
Унда айтилишича, Жиммй Доналдсон (МрБеаст)нинг Ўзбекистонга сафари бошидан икки шаҳар — Тошкент ва Самарқандни қамраб олиши режалаштирилган эди. Дастур МрБеаст жамоаси билан олдиндан келишилган ва тасдиқланган жадвал асосида амалга оширилган.
Дастурнинг бирор банди бекор қилинмаган, жўнаб кетиш санаси ҳам олдиндан белгиланган эди.
Тасвирга олиш гуруҳининг қолган аъзолари режа бўйича Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида суратга олиш ишларини давом эттирмоқда.
Ташрифга оид аниқ маълумотлар Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг расмий каналларида эълон қилиб борилмоқда, дейилади хабарда.

