Иқтисодиёт

Бизнесни рўйхатга олиш қандай ўтказилади

Ўзбекистонда бизнесни рўйхатга олиш бошланди. Йирик корхоналардан тортиб ўзини ўзи банд қилганлар ва рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритаётган субъектларгача барчаси рўйхатга олинади.

Бизнесни рўйхатга олиш қандай ўтказилади

Вазирлар Маҳкамасининг 09.10.2026 йилдаги 557-сон қарори билан Ўзбекистон Республикасида бизнесни рўйхатга олиш тадбирига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом, бизнесни рўйхатга олиш дастури ҳамда саволнома шакллари тасдиқланди.

Рўйхатга олиш 2026 йил 1 октябр ҳолатига ўтказилади. Давлат рўйхатидан ўтган ёки ўтмаганлигидан, мулкчилик шакли ва резидентлик мақомидан қатъи назар, барча иқтисодий бирликлар — юридик шахслар ва уларнинг филиаллари, юридик шахс ташкил этмаган тадбиркорлар, ўзини ўзи банд қилганлар, хорижий ваколатхоналар, шунингдек рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритаётган субъектлар рўйхатга олинади.

Иқтисодий бирлик рўйхатдан ўтган манзилидан қатъи назар, амалда фаолият юритаётган жойи бўйича рўйхатга олинади. Сўров соат 9:00 дан 18:00 гача давлат тилида, зарур ҳолларда эса респондентнинг она тилида ўтказилади.

Рўйхатга олиш усули иштирокчининг тоифасига боғлиқ:

Тоифа

Рўйхатга олиш усули

Юридик шахслар, хорижий ваколатхоналар

Ҳоким ёрдамчиси томонидан юзма-юз сўров ва hisobot.stat.уз орқали саволномани мустақил тўлдириш

Ўзини ўзи банд қилганлар

census.stat.уз орқали мустақил

Юридик шахс ташкил этмаган тадбиркорлар, рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритаётган субъектлар

Ҳоким ёрдамчиси ёки статистика органи ходими томонидан юзма-юз сўров

Бозорлар ва савдо комплекслари

Статистика органи ходими томонидан юзма-юз сўров

Саволномада фаолият, ходимлар сони, 2025 йилдаги харажатлар ва айланма, мулкдорлар ҳақидаги маълумотлар, шунингдек СТИР ёки ЖШШИР кўрсатилади. Агар респондент сўровдан бош торца ёки уни жойида топиш имкони бўлмаса, саволнома маҳалла, ҳокимият ёки маъмурий маълумотлар асосида тўлдирилади.

Шахсни аниқлаш имконини берувчи маълумотлар махфий ҳисобланади ва ишлов беришда шахссизлантирилади («Расмий статистика тўғрисида»ги Қонуннинг 28 ва 30-моддалари).

Рўйхатга олиш натижалари 2027 йил 1 сентябргача Миллий статистика қўмитасининг расмий веб-сайтида эълон қилинади. Саволларни 1851 рақамли колл-марказга бериш мумкин.

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2026 йил 14 октябрдан кучга кирган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.