Бизнесни давлат томонидан рўйхатга олиш санаси белгиланди
Ҳукумат қарори билан бизнесни рўйхатга олишни ўтказиш чора-тадбирлари тасдиқланди.

Бизнесни давлат томонидан рўйхатга олиш муддати белгиланди. Қарорга мувофиқ, рўйхатга олиш 2026-йил 15-октабрдан 30-ноябргача давом этади. Рўйхатга олиш санаси сифатида 2026-йил 1-октабр, соат 00:00 белгиланган.
Рўйхатга олиш жараёнида иқтисодий бирликлар — юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари, ўзини ўзи банд қилганлар ҳамда рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритаётган субьектлар қамраб олинади.
Юридик шахслар hisobot.stat.уз орқали, ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахслар эса census.stat.уз орқали мустақил рўйхатдан ўтади.
Рўйхатга олувчи ходимлар иқтисодий бирликларни улар фаолият юритаётган манзилда рўйхатга олади; сўровлар соат 9:00 дан 18:00 гача ўтказилади.
Бундан ташқари:
- Бизнес вакилларига оид маълумотлар сир сақланади ва фақат статистик мақсадларда ишлатилади;
- Савол ва мурожаатлар учун 1851 қисқа рақамли колл-марказ ташкил этилади.
Рўйхатга олишнинг якуний натижалари Миллий статистика қўмитасининг расмий веб-сайтида 2027-йил 1-сентабрга қадар эълон қилинади.
Рўйхатга олиш якунлангач, ўн кун давомида рўйхатга олинган иқтисодий бирликларнинг 5 фоизигача қисми танланма назорат остида текширилади.

