Бизнесга қöллов, СМС-рекламалар назорати ва суюлтирилган газ таъминотида янги тизим: 1-ноябрдан нималар öзгаради?
Kun.uz сайти öз анъанасига мувофиқ 2026-йил 1-ноябрдан боşлаб Öзбекистон қонунçилигида куçга кирадиган айрим нормаларни эслатиб öтади.

Бизнесни қўллаб-қувватлаш, СМС-рекламалар устидан назорат ва суюлтирилган газ таъминотида янги тартиб: 1-ноябрдан нималар ўзгаради?
**Бизнес учун электр ва газ бўйича олдиндан тўлов 15 фоизга туширилади**
Электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимларига уланган тадбиркорлик субьектлари учун аванс тўлови миқдори 100 фоиздан 15 фоизга камайтирилади. Бу давлат раҳбарининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида белгиланган вазифалар ижросига оид президент фармонида кўрсатилган.
Ҳужжатга кўра, 2026-йил 1-ноябрдан бошлаб электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олиш ҳамда назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимларига уланган, масофадан ўчириш (ёқиш) имкониятига эга ҳисоблагичи бўлган тадбиркорлик субьектлари томонидан:
- электр энергияси ва табиий газнинг ойлик истеъмоли учун олдиндан тўланадиган ҳақ миқдори 15 фоиз этиб белгиланади (охирги икки ой давомида тўлов интизомига риоя қилмаганлар бундан мустасно);
- электр энергияси ва газ сарфи тўғрисидаги ёзма ҳисоботларни ҳудудий электр ва газ таъминоти корхоналарига топшириш мажбурияти бекор қилинади.
1-ноябрдан эътиборан, шунингдек, истеъмолчиларни электр энергияси ва табиий газ билан таъминлаш бўйича хизматлар кўрсатиш шартномаларини электрон тузиш орқали уларни қоғозда расмийлаштириш тартиби бекор қилинади.
**СМС-рекламалар тартибга солинади**
2026-йил 1-ноябрдан бошлаб шахснинг ёзма ёки электрон рухсатини олмай туриб унинг телефон рақамига СМС шаклида товар ва хизматлар таклифини (рекламасини) юбориш тақиқланади. Бу ҳақда президентнинг тегишли қарорида белгилаб қўйилган.
Қарорда Ўзбекистонда реклама соҳасидаги айрим муносабатлар истеъмолчилар манфаатида тартибга солиниши назарда тутилган.
Ҳужжатга кўра, фуқароларнинг реклама қўнғироқлари ва хабарномаларига оид ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш мақсадида 2026-йил 1-ноябрдан бошлаб:
- мобил алоқа воситалари орқали СМС-хабарномалар йўли билан товар (иш, хизмат)ларни таклиф (реклама) қилувчи ҳар қандай юридик ва жисмоний шахслар фақат шахснинг ёзма ёки электрон розилигини олгандан сўнг ушбу ҳаракатларни (рекламани) амалга оширади;
- мобил алоқа воситаларига реклама қўнғироқлари ва СМС-хабарномаларни жўнатиш хизматини кўрсатувчи юридик шахслар ўзларининг ахборот тизимларини Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрида рўйхатдан ўтказгандан кейин тегишли хизматларни кўрсатишига йўл қўйилади;

