Маҳаллий

Бизнес учун жарималар ўртача 2 баробарга камайтирилади

“Жарима маблағ йиғиш учун эмас, соҳада тартиб-интизом ва профилактика учун хизмат қилиши керак”, – деди Шавкат Мирзиёев.

Тадбиркорлар учун жарималар ўртача икки баробарга қисқартирилади

Ўзбекистонда тадбиркорларга нисбатан қўлланиладиган барча турдаги жарималар миқдори ўртача икки баробарга камайтирилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан бўлиб ўтган мулоқотда маълум қилди.

Ҳозирги кунда 51 та идора молиявий жарималар қўллаш ваколатига эга. Айрим идораларда жарималардан тушган маблағларнинг бир қисми ўзида қолиши "текширса – қўрқади, қўрқса – тўлайди" деган нотўғри ёндашувни келтириб чиқараётгани танқид остига олинди.

Президентнинг таъкидлашича, "Жарима маблағ йиғиш учун эмас, соҳада тартиб-интизом ва профилактика учун хизмат қилиши керак".

Шунингдек, давлат корхоналари томонидан харид қилинган товарлар бўйича тадбиркорнинг закалат пулини қайтариш жараёни автоматлаштирилади.

Келгуси йилдан бошлаб тадбиркор ва давлат ўртасидаги низоларда "Тадбиркорнинг ҳақлилик презумпсияси" жорий этилади. Унга кўра, тадбиркорнинг айби судда исботланмагунча у айбсиз ҳисобланади ва унга жарима ёки бошқа таъсир чораси қўлланилмайди.

Бундан ташқари, "Биринчи хато учун огоҳлантириш" қоидаси ҳам жорий этилади. Биринчи марта қоида бузган ва одамлар ҳаёти, соғлиғи ёки мулкига зарар етказмаган тадбиркорга камчиликни бартараф этиш учун 10 кун муддат берилади.

Назорат органлари биринчи инстансиядан кейинги ҳар бир суд босқичида давлат божини тўлайди.

Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги эксперт кенгашига божхона, қурилиш, санитария, карантин ва ветеринария соҳаларидаги низоларни ҳам кўриб чиқиш ваколати берилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.