Бизнес-омбудсман Андижонда тадбиркорлар фаолиятини ўрганди
Бизнес-омбудсман Абдуманноб Бўриев 23-сентабр куни Андижон вилоятида тадбиркорлар билан учрашиб, уларнинг фаолиятини ўрганди. Ташриф давомида ишлаб чиқарувчиларнинг ҳуқуқлари доимий ҳимоя қилиниши таъкидланди.

Бизнес-омбудсман Андижонда тадбиркорлар фаолиятини ўрганди
Бизнес-омбудсман маълумотига кўра, учрашувлар президентнинг тадбиркорлар билан мулоқоти ҳамда ҳукумат йиғилишида кўтарилган масалаларнинг давоми сифатида ташкил этилган.
Хусусан, Хўжаобод туманидаги Нил-гранит МЧЖ фаолияти кўздан кечирилди. 30 йиллик тажрибага эга ушбу корхона САМО бренди остида тўқимачилик ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаради.
Корхонада 1 548 нафар ходим ишламоқда. Унинг йиллик айланмаси 300 миллиард сўмни, экспорт ҳажми эса 30 миллион доллардан ортиқни ташкил этади.
Президент ҳам Андижон вилоятига ташрифи давомида йирик лойиҳалар тақдимоти ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан танишган.

