Иқтисодиёт

Бизнес музокаралари палов дастурхони атрофида: Тошкентда 20 та Россия компанияси ўзбекистонлик ҳамкорлар билан учрашади

Икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатишга қаратилган тадбир 29-сентабр куни Ситй Паласе меҳмонхонаси қошидаги Срйстал Гарден ресторанида бўлиб ўтади. «Россияда ишлаб чиқарилган» миллий бренди остидаги ушрашувда маҳсулотлар тақдимоти ва бизнес музокараларидан ташқари, палов тайёрлаш бўйича «ошпазлар жанги» ҳам ташкил этилади.

**Бизнес музокаралари палов дастурхони атрофида: Тошкентда 20 та Россия компанияси ўзбекистонлик ҳамкорлар билан учрашади**

Россия бизнеси Ўзбекистон бозоридаги иштирокини кенгайтиришда давом этмоқда. Икки давлат ўртасидаги савдо ҳажми ҳам ортиб бораётган бир пайтда, Тошкентда Россия ишлаб чиқарувчилари ва ўзбекистонлик тадбиркорларни бир майдонда жамлайдиган Б2Б учрашуви ташкил этилмоқда.

29-сентабр куни бўлиб ўтадиган тадбир «Россияда ишлаб чиқарилган» миллий бренди остида ўтказилади. Унда Россиянинг 20 та компанияси ўз маҳсулотларини намойиш этиб, Ўзбекистондаги потенсиал ҳамкорлар билан бевосита музокаралар олиб боради.

Тадбирнинг бош мақсади фақат маҳсулотларни кўрсатиш эмас. У Россия ва Ўзбекистон компаниялари ўртасида аниқ бизнес алоқаларини йўлга қўйиш, янги ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилиш ва эҳтимолий битимлар учун асос яратишга қаратилган.

**Бизнес музокаралари палов билан давом этади**

Ишбилармонлик дастури норасмий шаклда давом этади. Тадбир доирасида «ошпазлар жанги» ўтказилиб, унда ўзбекистонлик бош ошпазлар Россия ишлаб чиқарувчилари маҳсулотларидан фойдаланган ҳолда паловнинг турли турларини тайёрлайди.

Палов учун гуруч Россиядаги йирик гуруч ишлаб чиқарувчилардан бири бўлган Ангстрем Трейдинг МЧЖнинг Национал бренди томонидан тақдим этилади. Гўшт маҳсулотларини эса Россиядаги йирик ишлаб чиқарувчилардан бири Мираторг етказиб беради.

Бу формат бизнес музокараларини Ўзбекистонга хос меҳмондўстлик муҳити билан уйғунлаштиришни назарда тутади. Яъни тадбир иштирокчилари нафақат музокара столида, балки миллий таом атрофида ҳам мулоқот қилиш имконига эга бўлади.

**Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо ўсмоқда**

Тошкентдаги учрашув икки мамлакат ўртасидаги савдо алоқалари кенгайиб бораётган шароитда ўтказилмоқда.

2025-йил якунига кўра, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 12,4 фоизга ошган. Жумладан, экспорт 11,6 фоизга, Ўзбекистондан Россияга импорт эса 14 фоизга кўпайган.

Йил якуни бўйича Россия билан савдо ҳажми қарийб 13 млрд долларга етган. Таъкидлаш жоизки, Россия Хитой билан бир қаторда Ўзбекистоннинг йирик савдо ҳамкорларидан бири бўлиб қолмоқда. Ушбу икки мамлакат ҳиссаси Ўзбекистоннинг умумий ташқи савдо айланмасида 37 фоиздан ортиқни ташкил этади.

Мазкур кўрсаткичлар ортида алоҳида компаниялар, етказиб берувчилар ва харидорлар ўртасидаги амалий ҳамкорлик туради. Б2Б учрашуви ана шу макроиқтисодий кўрсаткичларни аниқ бизнес алоқаларига айлантиришга қаратилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.