Дунё

“Бирлик кучи — 2026”: Ўзбекистон, Озарбайжон ва Туркия қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади

Озарбайжонда Туркия ва Ўзбекистон билан биргаликда 3 давлатдан иборат ъБирлик кучи — 2026ъ қўшма машғулотлари бошланди. 1-октабрга қадар давом этадиган уч босқичли машғулотлар гибрид таҳдидларга қарши курашиш ҳамда қўшинларнинг жанговар ҳамжиҳатлигини оширишга қаратилган.

“Бирлик кучи — 2026”: Ўзбекистон, Озарбайжон ва Туркия қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади

Озарбайжоннинг Қорабоғ иқтисодий ҳудудидаги “Қизилгая” ўқув-машғулот марказида Озарбайжон, Туркия ва Ўзбекистон ҳарбийлари иштирокида “Бирлик кучи — 2026” қўшма ҳарбий машғулотларига старт берилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, машғулотларда уч давлатнинг Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари, жанговар техника, ҳарбий-денгиз флоти ва авиация воситалари, шунингдек, учувчисиз учиш аппаратлари қатнашади.

“Бундан асосий мақсад — қўшма операцияларга тайёргарлик даражасини ошириш, қўшинларнинг ўзаро ҳамжиҳатлигини яхшилаш ва ўқув-машғулот тартиб-қоидаларини стандартлаштириш, шунингдек, бўлинмаларнинг жанговар қобилиятини ривожлантириш”, — дейилади хабарда.

Уч босқичли машғулотлар “Қизилгая” ўқув-машғулот марказидан ташқари, Нахичеван Мухтор Республикасидаги “Қорабоғлар” ўқув-машғулот маркази ва Каспий денгизининг Озарбайжон секторидаги “Буюк Зира” ўқув-машғулот майдонларида бўлиб ўтади.

Туркия Миллий мудофаа вазирлиги машғулотлар 21 сенятбрда бошланиб, 1-октабрда якунланишини билдирди.

“Ўқув-машғулотнинг мақсади гибрид таҳдидларга қарши курашиш, ҳамкор давлатлар қуролли кучлари билан биргаликда қўшма операцияларни режалаштириш ва амалга оширишдан иборат”, — деб қўшимча қилди вазирлик.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.