“Бирини иккинчисидан устун қўймайман” — Ҳабиб Месси ва Роналду рақобати ҳақида

**"Мен бирини иккинчисидан устун қўймайман" — Ҳабиб Месси ва Роналду рақобати ҳақида**
УФС енгил вазн тоифасининг собиқ чемпиони, россиялик Ҳабиб Нурмагомедов Саудия Арабистонининг "Ан-Насср" клуби ҳужумчиси, португалиялик Криштиану Роналдунинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида фикр билдирди.
Ҳабибнинг сўзларига кўра, "Худо Криштиану Роналдуни атлетизм ва юқори даражадаги жисмоний формасини сақлаб қолиш қобилияти билан сийлаган. Кўплаб спортчилар бу сифатини йўқотади. Иқтидорли ва жисмонан кучли футболчилар кўп, аммо уларнинг аксарияти дангаса. Роналдуда эса ҳаммаси бор: атлетизм, истеъдод, меҳнацеварлик ва ҳоказо".
Доғистонлик спортчи Роналдунинг "Манчестер Юнайтед" ва "Реал Мадрид"даги фаолиятига алоҳида тўхталиб ўтди: "У 'Спортинг'да порлади, кейин 'Манчестер'га ўтди. У ерда из қолдириш осон эмас. Уларнинг 2008-йилда эришган ютуқлари ақл бовар қилмас эди. Кейин янада кучли клуб саналган 'Реал Мадрид'га борди. 'Манчестер Юнайтед'да беш йил, 'Реал'да тўққиз йил — у футбол тарихидаги энг буюк икки жамоада қарийб 15 йил давомида ниҳоятда катта босим остида рақобатлашди. У иккала клубда ҳам энг яхши футболчи бўлди. Бунга эришиш жуда қийин. Криштиану 22 ёки 23 йилдан бери энг юқори даражада ўйнаб келмоқда. Ҳозир эса у 1000 та гол уриш маррасига яқин турибди. Месси бу рақамга етадими? Бу очиқ савол".
Шунингдек, Ҳабиб Роналду ва Месси рақобати ҳақида ҳам гапирди: "Мен 'Реал' Мадридга мухлислик қиламан, аммо бу Месси эришган ютуқларни инкор қиламан дегани эмас. Мен бирини иккинчисидан устун қўймайман. Месси биз биладиган Месси бўлармиди, агар Роналду бўлмаганида? Ёки аксинча? Бу жиддий саволлар. Ишончим комилки, улар бир-бирини янада яхши бўлишга ундаган. Уларнинг ҳар иккиси ҳам улкан ҳурматга лойиқ", деди УФС собиқ чемпиони.
Аввалроқ Криштиану Роналду отасининг вафоти муносабати билан пост эълон қилган Лионел Мессига ҳамдардлик билдирган эди.

