Бир қатор вилоятларда ёмғир ёғиб, кундузи +26° гача иссиқ бўлади: 13 октябрь куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 13 октябрь куни ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда эса кучли ёғингарчилик ҳамда сел-сув тошқини ҳодисалари юз бериши мумкин. Ўзгидромет маълумотларига кўра, Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди, кундузи ҳаво +22…+24° гача исийди. Пойтахтда ҳаво ўзгариб туради. Кечаси ҳарорат +12…+14°, кундузи +22…+24° ни ташкил этади. Шимоли-шарқий шамол 3–8 м/с тезликда эсиши кутилмоқда. Бухоро ва […]

Бир қатор ҳудудларда ёмғир ва кундузи +26° гача: 13 октябрь куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво
13 октябрь куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда эса кучли ёғингарчилик ҳамда сель-сув тошқини ҳодисалари юз бериши мумкин. Ўзгидромет маълумотларига кўра, Тошкентда ёғингарчилик прогноз қилинмаяпти, кундузи ҳаво +22…+24° гача исийди.
Пойтахтда ҳаво ўзгариб туради. Кечаси ҳаво ҳарорати +12…+14°, кундузи +22…+24° ни ташкил этади. Шимоли-шарқий шамол 3–8 м/с тезликда эсади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида жойларда ёмғир ёғади. Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида куннинг иккинчи ярмида ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли бор. Фарғона водийсида кечаси ва эрталаб жойларда ёмғир ёғиши ва туман тушиши кутилмоқда.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Баланд тоғларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Шунингдек, туман ва сель-сув тошқини ҳодисалари хавфи мавжуд.
Кундузи республика бўйича ҳаво ҳарорати +18…+26° ни ташкил этади. Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди.

