Бир кунлик тунаш 8100 доллар: Саудия Арабистони ҳашаматли поездни ишга туширади

Бир кеча тунаш нархи 8100 доллар: Саудия Арабистони ҳашаматли поездни йўлга қўймоқда
Саудия Арабистони ўз тарихидаги илк Дреам оф тҳе Десерт премиум-класс поездини ишга туширишга ҳозирлик кўрмоқда. Йўловчилар 2027-йилнинг учинчи чорагидан бошлаб унда сафар қилишлари мумкин бўлади.
Лойиҳа бош менежери ва Арсенале Интернатионал компанияси бош директори Раффаеле Бресчи бу сафарни “ғилдираклар устидаги ҳақиқий театр томошаси” деб атаган. Унинг айтишича, поезддаги барча тафсилотлар синчиклаб ишлаб чиқилган бўлиб, сафар бошидан охиригача ягона консепсия асосида ташкил этилади.
12 та вагондан иборат таркибда 34 та люкс купе мавжуд бўлиб, у бир вақтнинг ўзида 72 нафар йўловчини қабул қила олади. Йўловчиларга учта йўналиш таклиф этилади. Купеда бир кеча тунаш тахминан 30 000 дирҳамга (тахминан 8 100 доллар) тушади. Дастлабки рейсларда қатнашмоқчи бўлганлар олдиндан тахминан 2 500 дирҳам (680 доллар) миқдорида қайтариладиган депозит тўлаб, устувор рўйхатдан жой олишлари мумкин.
Поезд Ал Қассим, Ҳайл, Ал Жауф ва Қурайят шаҳарларида тўхтайди.
Бресчининг сўзларига кўра, бу ҳудудлар ҳатто Саудия Арабистони аҳолиси орасида ҳам кенг таниш эмас. Вокзаллардан 30–40 дақиқалик масофада ЮНЕСКО обьектлари, келажакда ЮНЕСКО рўйхатига киритилиши мумкин бўлган ҳудудлар, сўнган вулқонлар ва фермалар жойлашган.
Саёҳат дастурига Ал Жауфдаги Марид қалъаси ва Ҳайлдаги Ажа тоғлари ҳам киритилган. Бресчи Ажа тоғларини Ал Улага қиёслаган, бироқ уларнинг муҳити бошқача эканини таъкидлаган. Сафарлар икки кечадан беш кечагача давом этади. Беш кечалик йўналиш Ал Улага ташрифни ҳам ўз ичига олади.
Лойиҳа Сауди Висион 2030 стратегияси доирасида амалга оширилмоқда. Ушбу стратегия Саудия Арабистонини дунёнинг етакчи сайёҳлик йўналишларидан бирига айлантиришни мақсад қилади.

