Лайфстайл

Бир кунда нечта музқаймоқ истеъмол қилиш мумкин?

Бир кунда қанча музқаймоқ исте'мол қилиш мумкин?

Ёзнинг жазирама кунларида ко'пчилик иссиқдан қутулиш учун музқаймоқ ейишга одатланган. Диетолог шифокор Татяна Залетова ушбу ширинликни севувчиларга о'з тавсияларини берди.

Музқаймоқ юқори калорияли маҳсулот бо'либ, уни кунига 70-100 граммгача исте'мол қилиш тавсия этилади. Чунки 100 грамм қаймоқли музқаймоқда 180 килокалория, пломбирда эса 230-240 килокалория мавжуд. Шунга қарамай, мутахассиснинг фикрича, парҳез тутадиганлар о'зларини музқаймоқдан чеклаши шарт эмас. Асосийси, кундалик ме'ёрга э'тибор бериш кифоя.

О'з вазнини доимий назорат қиладиган ва мунтазам парҳезга амал қиладиган шахслар учун кунлик ме'ёр 70-100 граммни ташкил этади. Калорияларни ҳисобламайдиган бошқа ширинликсеварлар бир кунда 2 та музқаймоқ исте'мол қилиши мумкин.

Музқаймоқлар ичида энг кам калориялиси мевали музқаймоқ бо'либ, уни уйда ҳам тайёрлаш мумкин. Бунинг учун меваларни блендерда эзиб, пюре ҳосил қилинг, со'нг массани силикон шаклларга солиб, музлаткичга бир неча соатга қо'йинг.

Аммо музқаймоқ биз о'йлагандек танага совуқлик берадиган ва иссиқликдан халос этадиган маҳсулот эмас. Аксинча, у организмнинг совишига эмас, балки қизг'ин ишлашига сабаб бо'лади. Бундай ширинлик вақтинчалик салқинлик беради ва ошқозонга тушгандан со'нг, музқаймоқдаги юқори калория ҳазм қилиш тизимини жадал ишлашга ва ко'проқ энергия сарфлашга ундайди.