Билл Гейцнинг қизи 20 йилгача қамалиши мумкин

Билл Гейцнинг қизи 20 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин
Америкалик миллиардер Билл Гейцнинг қизи Фиби 20 йилгача озодликдан маҳрум этилиши эҳтимоли бор. Бу ҳақда интеллектуал мулк бўйича америкалик ҳуқуқшунос Ариел Гивнер маълум қилди.
23 ёшли Фиби София Киан билан биргаликда ўзининг Пҳиа компаниясини бошқаради. Компания харидлардан комиссия олиш мақсадида сохта соокие файллардан фойдаланганликда айбланмоқда, Фиби ва Киан бу ҳолатдан хабардор бўлгани айтилмоқда.
Гивнернинг изоҳига кўра, "Одатда, Америка судлари буни федерал даражадаги тармоқ фирибгарлиги сифатида баҳолайди. 20 йилгача қамоқ жазоси, шунингдек, жарималар ва реституциядан иборат максимал жазо қўлланиши истисно эмас".
Блоомберг манбаларига кўра, Фиби Гейц ва София Киан камида етти ой давомида сохта соокие файллардан фойдаланилганини билган.
Пҳиа фойдали таклифларни топишга мўлжалланган рақамли хизматдир. Фойдаланувчи илова орқали сотувчининг сайтига ўтиб, харид қилса, сервис бунинг учун маълум миқдорда комиссия олади.
Бироқ илова фойдаланувчига билдирмасдан, у платформага қандай кирганидан қатъи назар, ўз маълумотларини ҳар бир харидга боғлаб қўяверган. Натижада Пҳиа асосчилари ўз иловаси орқали амалга оширилмаган битимлар учун ҳам асоссиз равишда комиссия олиб келган.
Пҳиа буни дастурий хатолик деб атаган ва муаммо ҳақида журналистлар компанияга мурожаат қилган кунигина хабар топганини билдирган.
"Бу ҳолат стартап раҳбарлари муаммодан камида декабр ойидан бери хабардор бўлгани ҳақидаги маълумотларга зид келади", дейилади Блоомберг мақоласида.
Хатолик бартараф этилгач, компаниянинг ўртача кунлик даромади 80 минг доллардан 10–28 минг долларгача тушиб кетган. Пҳиа ходимларининг ички ёзишмаларига кўра, июн ойида компания ноқонуний равишда комиссия олган товарлар улуши 51 фоизни ташкил этган.
"Январ ойида бир нечта таниқли инвесторлардан 35 миллион доллар венчур сармоя жалб қилган Пҳиа компанияси аллақачон чакана сотувчиларга комиссияларнинг бир қисмини қайтаришни бошлаган", дейилади хабарда.
Соокие файллар сайт фойдаланувчисини идентификация қилиш ҳамда унинг веб портал саҳифаларидаги фаолиятини кузатишга мўлжалланган файллардир.

