Бигме иккита экранли ҲиБреак Дуал 2 смартфонини тақдим этди.
Бу смартфонда иккита тўлақонли экран бўлиб, улар корпуснинг ҳар икки томонига жойлаштирилган..
Бигме компанияси иккита экранли ҲиБреак Дуал 2 смартфонини тақдим этди. Ушбу смартфонда иккита тўлақонли экран мавжуд бўлиб, улар корпуснинг ҳар икки томонига жойлаштирилган.
Хитойнинг Бигме бренди икки экранли ҲиБреак Дуал 2 смартфонини эълон қилди. Аввалги моделдаги кичик думалоқ дисплей ўрнига, бу смартфонда иккита тўлақонли экран мавжуд.
Бир томонида 6,13 дюмлик Э-Инк дисплей ўрнатилган бўлиб, унинг оқ-қора версияси 1648 × 824 пиксел аниқлигига эга. Рангли версияси эса унчалик аниқ бўлмаса-да, минглаб рангларни акс эттира олади. Янгиланиш частотаси қўллаб-қувватланадиган режимларда 80 Гс гача етади.
Смартфоннинг иккинчи томонида 1280 × 720 пиксел аниқлигидаги 5 дюмлик СК-дисплей жойлашган. Бу экран видео томоша қилиш, ижтимоий тармоқлар ва ўйинлар учун мўлжалланган. Шунингдек, бу томонда 50 мегапикселли камера ва юз орқали қулфдан чиқариш функсияси ҳам мавжуд.
Смартфон ичида 12 ёки 16 ГБ тезкор ва 256 ёки 512 ГБ ички хотирага эга МедиаТек Дименситй 8300 процессори ўрнатилган. Қурилма Андроид 16 тизимида ишлайди, аммо Бигме унга ўз дастурий такомиллаштиришларини қўшган.
Автоном ишлаш учун 4450 мА·соат сиғимли батарея масъул. СК-экрандан фаол фойдаланилганда, унинг қуввати тахминан бир кунга етади. Э-Инк эса деярли қувват сарфламайди, шунинг учун китоб ўқиш пайтида гаджет бир неча баробар узоқроқ ишлайди. Шунингдек, 30 Вт қувватли тезкор зарядлаш функсияси ҳам мавжуд.
Алоқа учун 5Г, Блуетоотҳ 5.3 ва Ви-Фи модуллари масъул. Бундан ташқари, стереодинамиклар, қувват тугмасига ўрнатилган бармоқ изи сканери ва стилусни қўллаб-қувватлаш имкониятлари ҳам мавжуд.
Кискстартер платформасида асосий оқ-қора версия 600 доллар туради. Рангли модел ёки 16 ГБ хотирали вариант эса 800 долларга сотилади. Тўпламга ғилоф киради, лекин стилусни алоҳида сотиб олиш керак. Етказиб бериш кузга режалаштирилган.

