Дунё

Берлинни илк бор мигрант оиласидан чиққан аёл бошқариши мумкин

Берлинни илк бор мигрант оиласидан чиққан аёл бошқариши мумкин

Берлиндаги сайловларда ғалаба қозонаётган Сўл партия (Дие Линке) пойтахт мери учун номзодлар рўйхатида келиб чиқиши туркиялик Элиф Эралп етакчилик қилмоқда.

Дастлабки расмий натижаларга кўра, Дие Линке 25,7 фоиз овоз олди. Бу унинг аввалги сайловдаги натижасидан икки баравар кўп. Шу тариқа, Дие Линке тарихда илк бор Берлиндаги энг йирик сиёсий кучга айланди.

“Шаҳримизда муҳаббат ва адолат нафрат устидан ғалаба қозонди. Бугун буни барчамиз биргаликда намоён этдик ва бу хабар бутун дунёга тарқалмоқда”, деди Эралп дастлабки натижалар эълон қилингач.

45 ёшли ҳуқуқшунос Элиф Эралп туркиялик мигрантлар оиласида туғилган. Унинг сайловолди кампаниясидаги асосий мавзулардан бири Берлиндаги уй-жой инқирози, жумладан, ижара нархларининг юқорилиги бўлди.

Туркиянинг Карар газетаси сиёсатчини “Берлиннинг туркиялик Мамданиси” деб атаб, уни Ню Ёрк мери Зоҳран Мамдани билан қиёслади.

Бироқ Дие Линкеънинг ғалабаси Эралп автоматик равишда шаҳар раҳбари бўлади дегани эмас. Берлин мери этиб сайланиши учун у Вакиллар палатасидаги депутатларнинг кўпчилик овозини олиши керак. Шу сабабли энди коалиция тузиш бўйича музокаралар бошланади.

ОАВ Дие Линке, “Яшиллар” ва Германия Социал-демократик партияси ўртасида коалиция тузилишини эҳтимолий вариантлардан бири деб таъкидламоқда.

Агар Эралп Берлин ҳукуматига раҳбарлик қилишга муваффақ бўлса, у Германия пойтахти мери лавозимини эгаллаган илк турк миллатли аёлга айланади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.