Спорт

Бензема “Ал-Ҳилол”дан кетади — манба

Бензема "Ал-Ҳилол"ни тарк этади — манба

"Олтин тўп" соҳиби Карим Бензема Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" клубидан тез орада кетади. Бу ҳақда инсайдер журналист Санти Ауна ўзининг Х (илгари Твиттер) саҳифасида маълум қилди.

Манбанинг хабар беришича, 38 ёшли футболчи ўзининг бу қарорини яқин кунларда расман эълон қилиши кутилмоқда. Аввалроқ, оммавий ахборот воситаларида Туркиянинг "Трабзонспор" клуби Бенземанинг трансфери бўйича "Ал-Ҳилол" раҳбарияти билан музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Эслатиб ўтамиз, Бензема "Ал-Ҳилол" сафида 2026-йилнинг феврал ойидан бери ўйнаб келмоқда. У жамоа таркибида жами 16 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урган. Бунгача у Саудия Арабистонининг бошқа бир клуби — "Ал-Иттиҳод" шарафини ҳимоя қилган. Ҳужумчи 2023-йилнинг ёзида 14 йиллик фаолиятидан сўнг Мадриднинг "Реал" клубидан айнан "Ал-Иттиҳод"га кўчиб ўтган эди.

Маълумот учун, Карим Бензема 2022-йилги "Олтин тўп" соврини эгаси, "Реал" таркибида беш карра Чемпионлар Лигаси ғолиби, шунингдек, Франсия миллий терма жамоаси билан 2022-йилги Қатардаги Жаҳон чемпионати вице-чемпиони ҳисобланади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.