Белдерсой Ресорт & СПА Ворлд Лухурй Авардс 2026 мукофотига сазовор бўлди
Белдерсой Ресорт & СПА курортининг ўзи ва унинг ре:Тҳалассо спа-комплекси халқаро эътирофга сазовор бўлди.

Белдерсой Ресорт & СПА Ворлд Лухурй Авардс 2026 мукофотини қўлга киритди
Белдерсой Ресорт & СПА лухурй-меҳмоннавозлик индустриясидаги энг нуфузли мукофотлардан бири бўлган Ворлд Лухурй Авардс 2026ъда ғолиб чиқди. Лауреатлар ҳар йили меҳмонлар, сайёҳлар ва тармоқ профессионаллари томонидан халқаро очиқ овоз бериш орқали танланади.
Ворлд Лухурй Авардс 2026 натижаларига кўра, ғалаба қуйидаги йўналишларда қайд этилди:
- Белдерсой Ресорт & СПА
- Марказий Осиёда Бест Лухурй Ресорт номинациясида ғолиб деб топилди.
Курорт Дестинатион бй Ҳятт брендининг Марказий Осиёдаги илк обьекти ҳисобланади. Бу ерда Тян-Шаннинг мафтункор табиати оилавий ва танҳо дам олиш учун пухта ўйланган инфратузилма билан уйғунлашади, сервис даражаси эса Ҳятт сифат стандартларига мос келади. Хоналар фонди тоғ манзараси яққол кўринадиган 109 та хона ва 36 та хусусий вилладан иборат. Белдерсой Ресорт & СПА меҳмонларни йил давомида қабул қилади. Қишда меҳмонлар тоғ-чанғи трассаси ва дор йўлларидан фойдаланишлари мумкин, илиқ мавсумда эса яёв йўналишлар хизмат кўрсатади.
- ре:Тҳалассо - Лухурй Тҳалассотҳерапй Спа номинациясида жаҳон миқёсидаги ғолиб (Глобал Виннер) деб топилди. Бу мукофот унинг бутун дунё иштирокчилари орасида талассотерапия спа-марказлари категориясида энг яхшиси сифатида эътироф этилганини англатади. Шунингдек, ре:Тҳалассо Марказий Осиёда Лухурй Ресорт Спа ва Лухурй Моунтаин Ресорт Спа номинацияларида ҳам ғолиб бўлди.
Уч қаватли спа-мажмуа минтақа учун ноёб бўлган, денгиз минераллари ва сувўтлари асосидаги талассотерапия муолажаларини таклиф этади. Меҳмонларни тоғлар қуршовидаги очиқ ва ёпиқ бассейнлар, анъанавий ва рус ҳаммоми, тана сув сатҳида чўкмай турадиган Ўлик денгиз эффектига эга флоатинг-бассейн кутади. Хос муолажалар орасида рассул – буғли камерада шифобахш лой билан шарқона тозалаш маросими ва исооне – лимфодренаж ва тери тонуси учун аппаратли массаж бор.

