Сиёсат

Бекмурод Абдуллаев ва бошқа судланган ходимларнинг айбсизлик масаласи тўлиқ кўриб чиқилган — ички ишлар вазири ўринбосари

Яқинда судланган ИИВ раҳбари собиқ ўринбосари Бекмурод Абдуллаев ва бошқа ходимларйбю айбсизлик масаласи тўлиқ кўриб чиқлган, дея маълум қилди ички ишлар вазири ўринбосари Рамазон Ашропов. Июлда Абдуллаевдан ташқари яна 28 нафар ходим иши судда кўрилиши айтилганди.

Бекмурод Абдуллаев ва бошқа судланган ходимларнинг айбсизлиги тўлиқ кўриб чиқилган — ички ишлар вазири ўринбосари

Суди 29-июлда бошланган дейилаётган ИИВ раҳбари собиқ ўринбосари Бекмурод Абдуллаев ҳамда у билан судланган бошқа ходимлар айбсиз деб топилган. Бу ҳақда 9-октабр куни ўтказилган матбуот анжуманида ички ишлар вазири ўринбосари Рамазон Ашропов маълум қилди.

“Улар бўйича ҳам, Худо хоҳласа, анжуман ўтказилади ва ўша ерда тергов қилган ва ҳукм чиқазган идорадан сўрайсиз саволларингиз бўлса. Бу масалада бизлар умумий қилиб айтишимиз мумкин, битта [Бекмурод] Абдуллаев эмас, у ерда бошқа раҳбар ёки ходимларнинг айбсизлик масаласи ҳам тўлиқ кўриб чиқилган”, — деди Ашропов.

28-июл куни Олий суд сайтида ИИВ раҳбари собиқ ўринбосари Бекмурод Абдуллаев, Жазони ижро этиш департаментининг собиқ раҳбари Рустам Турсунов ва яна 28 нафар шахснинг ишини судда кўриб чиқиш бошланганини хабар қилинганди.

Шавкат Мирзиёев 27-январ куни ўтказилган йиғилишда Ички ишлар вазирлиги тизимидаги давлат харидларида буджет маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари аниқланганини билдирган. Унинг айтишича, 186 млрд сўмлик маблағ талон-торож қилинган. Ўшанда давлат раҳбари Бекмурод Абдуллаев ва Рустам Турсуновга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилганини айтган.

Бекмурод Абдуллаевга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 2-қисмининг “а” ва “б” бандлари, шунингдек, 3-қисмининг бир нечта бандлари бўйича айбловлар қўйилганди. Ёзда унга тегишли суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқилди.

Ойнинг бошида ОАВда суднинг 11-сентабрдаги ҳукми билан Бекмурод Абдуллаев ва Рустам Турсунов оқлангани ҳақида маълумот пайдо бўлди. Суд жараёни натижалари ҳақида ҳозирча расмий маълумот эълон қилинмади.

25-сентабр куни Бекмурод Абдуллаев Чилонзор тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинлангани маълум бўлди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.