Маҳаллий

Беҳзод Мусаев «Ватандошлар» жамоат фонди раиси этиб тайинланди

Миграция агентлигидан бўшатилган Беҳзод Мусаев «Ватандошлар» жамоат фонди бошқарув раиси сифатида иш бошлади.

Беҳзод Мусаев «Ватандошлар» жамоат фонди раиси этиб тайинланди

Миграция агентлигининг собиқ директори Беҳзод Мусаев «Ватандошлар» жамоат фонди бошқарув раиси лавозимига тайинланди.

Фонднинг «Раҳбарият» бўлимида Беҳзод Анварович Мусаев бошқарув раиси сифатида кўрсатилган. Шунингдек, 2021-йил сентабрдан буён фондга раҳбарлик қилиб келган Одилжон Сатторов эндиликда бошқарув раиси ўринбосари сифатида қайд этилган.

«Ватандошлар» жамоат фонди 2021-йилда ташкил этилган. Унинг асосий мақсади хорижда яшаётган ватандошларни тарихий Ватан атрофида янада жипслаштириш, ватандошлар ва улар томонидан тузилган жамоат бирлашмаларини қўллаб-қувватлаш, турли соҳаларда фаолият юритаётган ватандошлар салоҳиятини мамлакат тараққиётига самарали йўналтиришдан иборат экани кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, Беҳзод Мусаев 2026-йил 3-сентабр куни президент қарорига биноан бошқа ишга ўтиши муносабати билан Миграция агентлиги директори лавозимидан озод этилганди. У 2024-йил сентабрдан бери шу лавозимда ишлаган. Бунгача эса Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири сифатида фаолият юритган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.