Спорт

Беҳруз Каримов “Лугано” сафида илк голини урди

Ўзбекистонлик ҳимоячи Беҳруз Каримов ъЛуганў сафида дастлабки голини урди. Швейсария супер лигасининг 8-туридан ўрин олган ўйинда жамоа ъСаинт Галленъ устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Беҳруз Каримов “Лугано” сафида илк голини урди

Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Беҳруз Каримов “Лугано” таркибидаги дастлабки голини киритди. У 16-сентабр куни бўлиб ўтган Швейсария супер лигасининг 8-турида “Саинт Галлен”га қарши баҳсда жамоасининг тўртинчи голига муаллифлик қилди.

Учрашувнинг 36-дақиқасида Каримов жамоадошининг узоқдан узатган тўпини рақиб дарвозабони уни эгаллашда йўл қўйган хатосидан кейин икки ҳимоячи орасидан дарвозага йўналтирди.

Беллашув 4:1 ҳисобида якунланди. “Лугано” барча голларни биринчи бўлимдаёқ урди. Каримов иккинчи бўлимда захирага олинди.

“Лугано” Швейсария супер лигасида 7 та ғалаба ва 1 та дуранг билан 22 очко жамғарган ҳолда пешқадамлик қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Беҳруз Каримов август ойида “Сурхон” футбол клубидан “Лугано” клубига ўтиб, 2031-йилгача шартнома имзолаган эди. Чампионат Асиа нашри маълумотига кўра, унинг трансфери Швейсария клубига 250 минг еврога тушган. Бундан ташқари, “Сурхон” футбол клуби ўйинчининг кейинги сотуви суммасидан 10% олади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.