Сиёсат

Бахтиёр Саидов Ҳиндистон парламенти спикери билан учрашди

Бахтиёр Саидов Ҳиндистон Лок Сабҳаси спикери Ом Бирла билан учрашиб, парламентлараро ҳамкорлик ва стратегик шерикликни муҳокама қилди.

Бахтиёр Саидов Ҳиндистон Лок Сабҳаси спикери Ом Бирла билан учрашди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 4-август куни Ҳиндистон парламентининг қуйи палатаси – Лок Сабҳа спикери Ом Бирла билан музокаралар ўтказди.

Учрашувда томонлар парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш ва икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар.

Музокаралар давомида икки томонлама алоқаларни ривожлантиришда парламент дипломатиясининг аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилди.

Суҳбат чоғида парламентлараро мулоқотни янада чуқурлаштириш, парламентлар ҳузуридаги дўстлик гуруҳлари фаолиятини жонлантириш ҳамда қонун ижодкорлиги соҳасида тажриба алмашиш масалалари кўриб чиқилди.

Бахтиёр Саидов учрашувнинг самимий ва мазмунли руҳда ўтганини таъкидлади.

Ом Бирла ўз навбатида, ўтган йили Ўзбекистонга қилган ташрифини ёдга олиб, Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси доирасида кўрсатилган илиқ қабул ва меҳмондўстлик учун яна бир бор миннатдорлик билдирди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.