Сиёсат

Бахтиёр Саидов Финляндиянинг янги элчисидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди

Бахтиёр Саидов Финляндиянинг О&лсқуо;збекистондаги янги элчиси Ёханна Мария Огреннинг ишонч ёрлиқларини қабул қилди.

Бахтиёр Саидов Финляндиянинг янги элчиси Ёханна Мария Огреннинг ишонч ёрлиқларини қабул қилди.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) —

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 7-июл куни Финляндиянинг Ўзбекистондаги янги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Ёханна Мария Огреннинг ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.

Учрашув чоғида Ўзбекистон ва Финляндия ўртасидаги алоқалар сўнгги йилларда сезиларли даражада жонланганлиги таъкидланди.

Икки томон савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янада кенгайтириш, шунингдек, мамлакатлар ишбилармон доиралари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ривожлантириш муҳимлигини қайд этдилар.

Бахтиёр Саидов Ёханна Мария Огренга дипломатик фаолиятида муваффақиятлар тилаб, унинг Ўзбекистон ва Финляндия ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлашга қаратилган саъй-ҳаракатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини билдирди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.