Маҳаллий

Бахтиёр Раҳмонқулов ФВВга ишга ўтди

Яшнобод тумани ҳокими лавозимини тарк этган Бахтиёр Раҳмонқулов ФВВ тизимига қайтди.

Бахтиёр Раҳмонқулов ФВВга ишга ўтди

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг тегишли буйруғига асосан полковник Бахтиёр Тугамбаевич Раҳмонқулов Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Инспексияси бошлиғи этиб тайинланди.

Бахтиёр Раҳмонқулов 1976-йилда Тошкент вилоятида туғилган.

У 1997-йилда Самарқанд олий ҳарбий автомобил қўшинлари муҳандислик билим юртининг қўмондонлик тактик автомобил қўшинлари мутахассислиги бўйича, 2008-йилда эса Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фуқаро муҳофазаси академиясининг фуқаро муҳофазаси қўмондонлик-штаб тезкор-тактик бошқаруви соҳаси мутахассислигини тамомлаган.

2018–2020-йилларда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари – Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Тайинловга қадар Тошкент шаҳри Яшнобод тумани ҳокими сифатида ишлаётган эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.