Бахтиёр Раҳмонқулов ФВВ инспексияси бошлиғи этиб тайинланди
Бахтиёр Раҳмонқулов Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Кичик ҳажмли кемалар инспексияси бошлиғи этиб тайинланди. У 2020-йил августидан буён Яшнобод тумани ҳокими эди.

Бахтиёр Раҳмонқулов ФВВ инспексияси бошлиғи этиб тайинланди
Полковник Бахтиёр Тугамбаевич Раҳмонқулов Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Кичик ҳажмли кемалар инспексияси бошлиғи лавозимига тайинланди, дея хабар берди.
Бахтиёр Раҳмонқулов 1976-йилда Тошкент вилоятида туғилган. У 1997-йилда Самарқанд олий ҳарбий автомобил қўшинлари муҳандислик билим юртининг қўмондонлик тактик автомобил қўшинлари мутахассислиги бўйича, 2008-йилда эса Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фуқаро муҳофазаси академиясининг фуқаро муҳофазаси қўмондонлик-штаб тезкор-тактик бошқаруви соҳаси мутахассислигини тамомлаган.
У аввал ҳам ФВВ тизимида ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимлигида турли раҳбарлик лавозимларида ишлаган.
Раҳмонқулов ушбу тайинловга қадар 2020-йил 26-августдан буён Тошкент шаҳри Яшнобод тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётганди.
Бу лавозимни УЕТ Сонструстион компаниясининг ижтимоий обьектларни қуриш департаменти бошлиғи Абдулазиз Абдулхаков эгаллади.

