“Бавария” ўз аксияларининг 5 фоизини 250 миллион еврога сотиши мумкин

"Бавария" 250 миллион евро эвазига о'з аксияларининг 5 фоизини сотиши мумкин
"Бавария" футбол клуби о'з тарихидаги энг йирик молиявий битимлардан бирини якунлаш арафасида турибди. Спорт1 нашрининг ма'лумотларига ко'ра, Мюнхен клуби раҳбарияти "Бавария" аксияларининг 5 фоизини Германиянинг иситиш ва совутиш тизимлари ишлаб чиқарувчи "Виессманн" компаниясига сотишни режалаштирмоқда.
Агар ушбу битим муваффақиятли амалга оширилса, клуб тахминан 250 миллион евро миқдорида даромад олади. Ҳозирча томонлар бу келишувни расман э'лон қилишмади. Шунингдек, клуб ҳисобига тушадиган 250 миллион евронинг қандай мақсадларга сарфланиши ҳам нома'лум.
"Виессманн" компанияси ушбу харидни амалга оширса, "Бавария"нинг йирик аксиядорлари қаторига қо'шилади. Мюнхен клуби илгари ҳам о'з аксияларининг бир қисмини йирик компанияларга сотган бо'либ, ҳозирда "Аллианз", "Адидас" ва "Ауди" брендлари клубнинг ҳар бири 8,33 фоиздан улушига эгалик қилади.
Қайд этиш жоизки, жорий йилнинг феврал ойида "Виессманн" ва "Бавария" о'заро ҳамкорлик шартномасини муддатидан аввал 2029-йилгача узайтирган эди. Бундан ташқари, томонлар "Аллианз Арена" стадионининг энергия самарадорлигини ошириш бо'йича қо'шма лойиҳа устида ҳам иш олиб бормоқда.

