Сиёсат

Башар Асад ўлим жазосига ҳукм этилди

У 2024-декабрда ҳокимиятдан ағдарилганди.

Башар Асадга ўлим жазоси тайинланди

Сурия суди мамлакатнинг собиқ президенти Башар Асадни ўлим жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда САНА агентлиги хабар берди.

Асад 2024-йил декабрида ҳокимиятдан ағдарилганидан сўнг Россияга қочиб кетган ва у ердан сиёсий бошпана олган эди. Ўшандан буён у оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик эътиборидан четда қолиб келмоқда.

Ҳозирча ҳукмга оид бошқа тафсилотлар маълум қилинмаган.

Маълумотларга кўра, Башар Асад оиласи билан Москвадаги ҳашаматли уйда яшайди. Шу билан бирга, Россия президенти Владимир Путин ва Суриянинг амалдаги раҳбари Аҳмад аш-Шараа бир неча бор учрашувлар ўтказган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.