“Барселона” вингери узоқ муддатга сафдан чиқди

"Барселона"нинг 20 ёшли вингери Руни Бардагжи 2026/27-йилги мавсум бошланишидан аввал жиддий жароҳат олди ва узоқ муддатга сафдан чиқди. Инсайдер Фабрицио Романонинг Х ижтимоий тармоғидаги маълумотига кўра, футболчининг тиззасининг олдинги хочсимон боғлами (АСЛ) узилган. Бу жароҳат туфайли у 6-7 ой давомида майдонга туша олмайди.
Аввалроқ, Энтони Гордон ва Карим Адееми каби ҳужумкор футболчилар "Барселона"га келганидан сўнг Бардагжининг клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Унга Бундеслига, Эредивизия, Лига 1, Португалия чемпионати ва А Серия клублари қизиқиш билдирган.
Бардагжига даъвогарлик қилаётган клублар орасида "Астон Вилла", "Сандерленд", "Эвертон", "Фулҳем", "Брайтон", "Лидс Юнайтед", "Аякс", "Марсел", "Порту", "Ювентус" ва Дортмунднинг "Боруссия" клублари номи тилга олинган.
Шуни таъкидлаш керакки, швециялик футболчи 2023/2024-йилги мавсумда ҳам тиззасидаги жароҳат сабаб 11 ой давомида майдонга туша олмаган эди.

