“Барселона” Родри трансфери бўйича келишувга эришди — ЭСПН

“Барселона” Родри трансферини якунлади — ЭСПН
“Барселона” футбол клуби “Манчестер Сити” ва Испания терма жамоаси яримҳимоячиси Родри билан шартнома имзолашга муваффақ бўлди. Бу ҳақда ЭСПН нашри хабар берди.
Манбага кўра, инглиз клуби дастлаб каталонияликларнинг икки таклифини рад этган. Бироқ учинчи босқич музокараларидан сўнг, “шаҳарликлар” Родрини 76,5 миллион евро эвазига қўйиб юборишга рози бўлишган. Ҳозирда клублар ўзаро ҳужжат алмашинувини якунлаб, келишувни тўлиқ расмийлаштирган.
30 ёшли футболчининг яқин кунларда Барселонага етиб бориши кутилмоқда. У 19-август, чоршанба куни “Камп Ноу” стадионида “Ал-Аҳли”га қарши ўтказиладиган Гампер Кубоги баҳсидан олдин жамоа мухлисларига таништирилиши мумкин. Таниқли инсайдер Фабрисио Романонинг маълумотларига кўра, испаниялик футболчи “Барселона” билан тўрт йиллик шартнома имзолайди.
Родри 2019-йилдан буён “Манчестер Сити” шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. У Манчестер клуби сафида тўрт карра Англия чемпиони, уч карра Лига Кубоги соҳиби, шунингдек, икки мартадан Англия Кубоги ва УЕФА Суперкубогида ғолиб чиққан. Бундан ташқари, у бир мартадан Чемпионлар Лигаси, Англия Суперкубоги ва Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида зафар қучган. Эътиборлиси, Родри 2024-йилда жаҳоннинг энг яхши футболчисига бериладиган “Олтин тўп” мукофотини қўлга киритган эди.
Ярим ҳимоячи Испания миллий терма жамоаси сафида 2026-йилги Жаҳон чемпионати ғолибига айланди. Нуфузли турнир якунланганидан сўнг, испан нашрлари футболчининг ўз ватанига қайтиш истагида эканлигини ёзиб чиққанди.

