Барча ҳудудларда лойиҳалар менежери лавозимлари жорий этилади
Президент келгуси йил Андижонда камида 10 фоиз иқтисодий ўсишни таъминлаш, 5 миллиард доллар инвестиция жалб

Барча ҳудудларда лойиҳалар менежери лавозимлари жорий этилади
Қорақалпоғистон тажрибаси асосида қолган 13 та ҳудудда ҳам лойиҳалар менежери лавозимларини жорий этиш белгиланди.
Андижондаги лойиҳалар менежери вилоятнинг янги инвестиция моделини шакллантиришга масъул бўлади.
Бу жараёнда ҳар бир туманнинг саноат, хизматлар ва қишлоқ хўжалиги салоҳияти сунъий интеллект ёрдамида баҳоланади. Юқори қўшилган қиймат яратиш имконига эга соҳалар аниқланиб, хорижий сармояларни жалб этиш режаси ишлаб чиқилади.
Айланмаси 100 миллиард сўмдан юқори бўлган 104 та корхона фаолиятини кенгайтириш орқали қўшимча 20-30 минг иш ўрни яратишга қаратилган лойиҳалар тайёрланади. Айланмаси 1 триллион сўмдан ошган 4 та корхонада технологик модернизация ҳисобига қўшилган қийматни 40-50 фоизга ошириш чоралари кўрилади.
Келгуси йилда Андижонда камида 10 фоиз иқтисодий ўсишни таъминлаш, 5 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш ва экспортни 1,5 миллиард долларга етказиш вазифаси қўйилди.

