Лайфстайл

Барча даврларнинг энг яхши илмий-фантастик филмлари рейтинги тузилди

Барча даврларнинг энг яхши илмий-фантастик филмлари рейтинги тузилди

Барча даврларнинг энг яхши илмий-фантастик филмлари рейтинги эълон қилинди

Соллидер портали барча даврларнинг энг қизиқарли илмий-фантастик филмлари рўйхатини тузди. Унга 10 та филм киритилди.

Биринчи ўринни Жорж Лукаснинг «Юлдузлар жанги: ИВ фасл — Янги умид» филми эгаллади.

«Бу мукаммал кўнгилочар киноасарни томоша қилиб, ундан ҳеч қанақа завқ олмаган томошабин борлигини тасаввур қилиш қийин. Чунки унда барча кутилмалар ва анъаналар мавжуд, аммо улар мукаммал тарзда уйғунлаштирилган», — дейилади хабарда.

Иккинчи ўринда Стивен Спилбергнинг «Юра даври боғи-1» филми қайд этилди.

«Келажакда динозаврлар ҳақида ажойиб филм яратилиши мумкиндир, аммо у буниси каби улуғвор бўла олмайди», — дейилади филмга берилган таърифда.

Кучли учликни Роберт Земекиснинг «Келажакка қайтиш» филми якунлади.

Шунингдек, рейтингга қуйидаги филмлар ҳам киритилди: «Тинч океани чегараси», «Ўргимчак-одам: Оламлар оша», «Юзсиз», «Ҳамма нарса, ҳар ерда ва бирданига», «Годзилла: Сўнгги жанглар», «Орамиздаги бегоналар» ва «Галактика қўриқчилари».

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.