Банклардаги депозитлар миқдори бир йилда 34 фоизга кўпайди — Марказий банк

Банклардаги депозитлар бир йил ичида 34 фоизга ошди — Марказий банк
Ўзбекистондаги банкларда аҳоли ва бизнесга тегишли жами депозитлар ҳажми бир йил давомида қарийб 34 фоизга кўпайди. Бу ҳақда Марказий банк маълумот берди.
2026-йил 1-август ҳолатига кўра, депозитлар ҳажми 482,7 трлн сўмга етган. 2025-йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 360,4 трлн сўмни ташкил этган эди. Шундай қилиб, йиллик ҳажм 122 трлн сўмдан ортиқроқ, яъни 34 фоизга ошган.
“Кўрсаткичлар банк тизимида молиявий ресурслар базаси кенгаяётганини кўрсатмоқда. Депозитларнинг кредитларга нисбатан юқорироқ суръатда ўсиши банкларнинг ички ресурслар базасини кенгайтиришга хизмат қилмоқда”, дея маълум қилди Марказий банк.
Қайд этилишича, депозитларнинг 142 трлн сўми, яъни умумий миқдорнинг 29 фоизи талаб қилиб олингунча, яъни пулни исталган пайт олиш мумкин бўлган турга киради. Яна 175,7 трлн сўм бир йилгача бўлган муддатга (36 фоиз), 164,94 трлн сўм эса узоқ муддатли, яъни бир йилдан ортиқ депозитлар ҳисобланади.
2016-йил 1-август ҳолатига кўра, Ўзбекистон иқтисодий тарихида илк бор пул массаси энг юқори қиймат — 434,5 трлн сўмга етгани хабар қилинганди. Марказий банк илк бор эълон қилган пул массаси миқдори 2013-йил 1-февралда 24,4 трлн сўм бўлган. 2024-йил бошига келиб, бу кўрсаткич 242,2 трлн сўмга етди. Яъни 11 йил давомида қарийб 10 бараварлик ўсиш қайд этилган.

