Бангладешнинг янги президенти сайланди

Бангладешда янги президент сайланди. 20-август куни мамлакат парламенти ҳукмрон Бангладеш Миллий партияси (БНП) бош котиби Мирза Фахрул Ислом Оламгирни ушбу лавозимга сайлади. Бу ҳақда Деуцче Велле хабар берди.
Парламентда учдан икки қисмдан кўпроқ ўринга эга бўлган БНП партияси Оламгирни асосан рамзий ваколатларга эга бўлган ушбу лавозимга муносиб кўрди. У мухолифатдаги “Жамоати Исломий” алянсидан номзод, нафақадаги ҳарбийдан сиёсатчига айланган Оли Аҳмадни мағлуб этди.
173 миллион аҳолига эга мамлакатнинг 23-президенти бўлиш учун кечган овоз беришда Оламгир 255 та овоз тўплади, Оли Аҳмад эса 88 та овоз олди. Бу Бангладеш 1991-йилда парламентар демократияга ўтганидан бери номзодлар ўртасида рақобат билан ўтган биринчи президентлик сайлови бўлди.
Овоз бериш жараёни собиқ президент Муҳаммад Шаҳобиддин июл ойида саломатлигини рўкач қилиб истеъфога чиққанидан сўнг ўтказилди. У ҳокимиятдан ағдарилган бош вазир Шайх Ҳасинанинг яқин иттифоқчиси эди.
"Мен камбағал жамоалар, меҳнаткаш одамлар ва кунбай ищилар кунига икки маҳал овқатланиши мумкин бўлган бахтли ва фаровон давлатни орзу қиламан," деган эди 78 ёшли Оламгир овоз беришдан олдин.
Унинг 87 ёшли рақиби Оли Аҳмад эса мамлакат Оламгирнинг президентлигидан катта умидлари бор эканини таъкидлади.
"Сиздан шахсий манфаатларни миллий манфаатлардан устун қўйиб, мамлакатга хизмат қилишингизни кутамиз," деди Оли овоз беришдан кейин.
Бангладешнинг яқин иттифоқчиси бўлган Хитой Оламгирни табриклади. Хитойнинг Даккадаги элчихонаси янги даврда умумий келажак сари биргаликда интилишини билдирди.
**Мирза Фахрул Ислом Оламгир ким?**
Феврал ойида бош вазир Ториқ Раҳмон бощилигидаги БНП партияси сайловда йирик ғалабага эришган эди. Бу Шайх Ҳасина 2024-йилда ҳокимиятдан ағдарилганидан бериги биринчи сайлов бўлганди. Ҳасина ҳозир ҳам Ҳиндистонда сургунда қолмоқда. 2025-йил ноябр ойида у инсониятга қарши жиноятларда айбдор деб топилиб, сиртдан дорга осишга ҳукм қилинган. Инсон ҳуқуқлари ташкилотларига ко'ра, унинг бошқаруви рақибларни о'лдириш ва сиёсий мухолифатни бостириш каби ҳолатлар билан кечган.
1948-йилда туғилган Оламгир Дакка университетида иқтисодиётни ўрганаётганида сиёсатга кириб келган. У Покистон ҳарбий режимига қарши 1969-йилги исёнда асосий талабалар етакчиси бўлган, кейинчалик эса иқтисодиёт ўқитувчисига айланган. Оламгир 1990-йиллар бошида БНП партиясига қўшилган ва босқичма-босқич кўтарилган.
У Ҳасинанинг 15 йиллик бошқаруви даврида мухолифат етакчиси сифатида танилган. Ҳасина ҳукумати даврида у қайта-қайта ҳибсга олинган ҳамда сохта ва сиёсий мотивга эга деб билган о'нлаб айбловларга дуч келган.
ОАВда Оламгир Ҳасина бошқарган қийин даврларда БНП партиясини уюшқоқ ҳолда сақлаб қолгани ва унинг сиёсий мавқейини ушлаб тургани учун эътироф этилган. Президент сифатида у давлат раҳбари ва қуролли кучлар бош қо'мондони ҳисобланади. Унинг 21-август куни кечқурун қасамёд қилиши кутилмоқда.

