Иқтисодиёт

Баландлиги 303 метрлик тўғонга эга Хитойдаги ГЕС йил мегалойиҳаси бўлди

Хитойнинг Ялун дарёсидаги Лянхекоу гидроелектр стансияси Халқаро муҳандис-маслаҳатчилар федерацияси - ФИДИСънинг 2026-йилги «Йил лойиҳаси» мукофотида мегалойиҳалар тоифаси ғолиби бўлди. Дунёдаги энг баланд тош тўкма тўғонга эга мазкур ГЕС бу йилги лауреатлар орасидаги ягона гидроенергетика обьекти бўлган.

Баландлиги 303 метр бўлган тўғонга эга Хитойдаги ГЕС йилнинг мегалойиҳасига айланди.

Унинг ўрнатилган қуввати 3 000 мегаваттни ташкил этади.

Лянхекоу ГЕС Хитойнинг 2016–2020-йилларга мўлжалланган 13-беш йиллик режасидаги асосий лойиҳалар сафидан жой олган. Стансия Ялун дарёсидаги ГЕС каскадида сув оқимини тартибга солишда муҳим рол ўйнайди.

303 метрлик тўғон

ГЕС қурилиши 2014-йилда бошланган, 2024-йилда эса қурилиш якунлари бўйича қабул қилинган.

Шағал-грунт ўзакли тош тўкма тўғоннинг баландлиги 303 метрга етади. У Гиннесс рекордлар китоби томонидан дунёдаги энг баланд тош тўкма тўғон сифатида тасдиқланган.

Стансия денгиз сатҳидан ўртача 3 000 метр баландликда, грунт мавсумий музлайдиган ҳудудда қурилган. Мураккаб табиий шароитлар сабаб қурувчилар йил давомида атиги 200 кун атрофида самарали ишлаш имконига эга бўлган.

Тик ёнбағирлар, тоғ жинслари массивидаги юқори табиий кучланиш шароитида ерости машина залини барпо этиш, шунингдек, совуқ ва баланд тоғ шароитида ўта баланд тўғон қуриш қўшимча қийинчиликлар туғдирган.

Лойиҳада 11 та жаҳон рекорди ўрнатилган

Қурилиш жараёнида ўта баланд тош тўкма тўғонни интеллектуал технологиялар ёрдамида барпо этиш, қишда ишларни давом эттириш ҳамда катта босим ва юқори тезликдаги сув оқимига мўлжалланган сув ташлаш иншоотларини лойиҳалаш билан боғлиқ техник вазифалар ҳал қилинган.

Манбада айтилишича, лойиҳа доирасида жами 11 та жаҳон рекорди ўрнатилган. Қурилишнинг барча босқичларида интеллектуал технологиялардан кенг фойдаланилган.

Лянхекоу ГЕС йилига қарийб 11 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқаради.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.