Маҳаллий

Баҳодир Юнусов МТРК раиси ўринбосари этиб тайинланди

Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Баҳодир Юнусов МТРК раиси ўринбосари этиб тайинланди

Баҳодир Юнусов Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раисининг комплаенс ва коррупсияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.

Шу билан бирга, у Президент Администрацияси Коммуникациялар департаменти шўъба мудири лавозимидан озод этилди. Юнусов 2024-йилда ушбу лавозимга тайинланган эди.

Баҳодир Юнусов Президент матбуот хизмати бош консултанти сифатида ҳам фаолият юритган.

Бундан олдин у кўп йиллар давомида Ўзбекистон МТРК тизимида турли лавозимларда ишлаган, кейинчалик Вазирлар Маҳкамасининг департаментларидан бирида ҳам фаолият олиб борган. 2017-йилда эса МТРК раисининг биринчи ўринбосари бўлган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.