Багажхона, салон ва ертўладаги гашиш: икки вилоятда 2,6 кг гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди
Фарғона ва Наманган вилоятларида ДХХ ходимлари бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда 2,6 кг дан ортиқ гашиш моддасини мусодара қилишди. Гиёҳвандлик воситалари гумонланувчиларнинг автомобиллари ва уйидан топилган. Поп туманида Фарғона — Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган автомобилда 1 кг гашиш топилди. Чуст туманида эса муқаддам судланган шахснинг автомобили салонидан яна 995 грамм ушбу модда аниқланди. Яна 648 грамм […]

Юкхона, салон ва ертўладаги гашиш: икки вилоятда 2,6 кг гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди
Фарғона ва Наманган вилоятларида ДХХ ходимлари бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда 2,6 кг дан ортиқ гашиш моддасини мусодара қилишди. Гиёҳвандлик моддаси гумонланувчиларнинг автомобиллари ва уйидан топилган.
Поп туманида Фарғона — Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланаётган автомобилда 1 кг гашиш топилди. Чуст туманида эса муқаддам судланган шахс бошқарувидаги автомобиль салонидан яна 995 грамм гиёҳвандлик моддаси аниқланди.
Бундан ташқари, Наманган шаҳрида яшовчи фуқаронинг уйи ертўласидан 648 грамм гиёҳвандлик моддаси топилган. У ушбу гашишни танишидан 5 минг долларга сотиб олгани аниқланган.
Барча ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

