Маҳаллий

БААдан Ўзбекистонга халқаро қидирувда бўлган 6 нафар фуқаро экстрадиция қилинди

БААдан Ўзбекистонга турли жиноятларда гумонланиб, халқаро қидирувда бўлган 6 нафар фуқаро экстрадиция қилинди. Йил бошидан буён ушбу мамлакатдан жами 16 нафар қидирувдаги шахс олиб келинган.

БААдан Ўзбекистонга халқаро қидирувдаги 6 нафар фуқаро топширилди

Турли оғирликдаги жиноятларни содир этганликда гумон қилиниб, Интерпол орқали халқаро қидирувда бўлган 6 нафар Ўзбекистон фуқароси Бирлашган Араб Амирликларидан мамлакатга экстрадиция қилинди, дея хабар бермоқда.

Мазкур тадбир икки мамлакат бюролари ҳамда ваколатли органлари ўртасидаги кўп йиллик ҳамкорлик ва тизимли саъй-ҳаракатлар натижасида амалга оширилган.

Идора маълумотларига кўра, йил бошидан буён ИИВ Интерпол ММБ ташаббуси билан халқаро қидирувда бўлган 16 нафар шахс БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинган.

Ҳозирда хорижда яшириниб юрган қидирувдаги шахсларнинг жойлашувини аниқлаш ҳамда уларни мамлакатга қайтариш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.

У жуда кўп миқдордаги фирибгарликда айбланмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.