Сиёсат

БАА Эронни унга қарши баллистик ракеталар учирганликда айблади

Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) Эронни ўз ҳудудига баллистик ракеталар отганликда айблади.

БАА Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Эрон мамлакат ҳудудига камида иккита баллистик ракета учирган. Ушбу ҳаракатга жавобан, Амирликлар Эрон билан барча савдо ва молиявий алоқаларни тўхтатган.

Ракеталардан бири БААнинг ҳудудий сувларига, иккинчиси эса унинг ташқарисига тушган. Ҳодиса юзасидан БААда ракета таҳдиди ҳақида огоҳлантириш эълон қилинган. Бу 4-май куни Фужайра порти ўққа тутилганидан кейин содир бўлган биринчи шундай ҳолатдир.

БАА Мудофаа вазирлиги баёнотида шундай дейилади: “Мудофаа вазирлиги ҳар қандай таҳдидларга қарши туришга ва давлат хавфсизлигини издан чиқаришга қаратилган ҳар қандай уринишларнинг олдини олишга тўлиқ тайёрлигини тасдиқлайди”.

Эрон эса Амирликларга ракета учирилганини рад этмоқда. Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Исмоил Бақоий БААнинг баёнотини асоссиз деб атаган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.