Спорт

Азиз Ганиев БААнинг «Банияс» клубига ўтди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Азиз Ғаниев бундан аввал «Шабаб Ал-Аҳли» таркибида БАА чемпиони бўлган эди, эндиликда у «Банияс» клуби билан шартнома имзолади.

Азиз Ганиев БААнинг «Банияс» клуби аъзосига айланди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Азиз Ганиев БААда тўп сурадиган «Банияс» футбол клуби билан шартнома имзолади. Ушбу трансфер жамоанинг янги мавсум олдидан асосий таркибни кучайтириш борасидаги ишларининг бир қисми бўлди. Бу ҳақда «Банияс» футбол клуби маълум қилди.

Ганиев билан шартнома имзолаш маросими клуб директорлар кенгаши аъзоси Аҳмад Ал-Жабри иштирокида бўлиб ўтди. У ўзбекистонлик ярим ҳимоячини жамоада қутлаб, фаолиятининг янги босқичида унга муваффақиятлар тилади.

Ганиев БАА чемпионати — ADNOC Pro League мусобақасида ўйнаш тажрибасига эга ва халқаро майдонда Ўзбекистон миллий терма жамоаси шарафини ҳимоя қилишда давом этмоқда.

Бундан аввал ярим ҳимоячи «Шабаб Ал-Аҳли» клубида тўп сурган. 2022/23 йилги мавсумда жамоа ADNOC Pro League чемпионлик унвонини қўлга киритган эди.

Бундан ташқари, Ганиев клуб билан биргаликда ички майдонда бир қанча муваффақиятларга эришган.

«Банияс»да унинг тажрибаси ва ўйин сифатлари жамоа таркибини кучайтиришга ёрдам беришига ҳамда клубнинг келаси мавсумдаги мақсадларига эришишига хизмат қилишига умид билдиришмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.