Маҳаллий

Айрим тоифадаги фуқароларга театр, кино ва консертлар учун ваучер берилиши мумкин

Бу бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Айрим тоифадаги фуқароларга театр, кино ва консертлар учун ваучер берилиши мумкин

Ўзбекистонда «Ижтимоий карта» орқали ўқитувчилар, шифокорлар, давлат хизматчилари, фаол ўқувчи ва талабалар, шунингдек, Ижтимоий реестрга киритилган оилалар фарзандлари ҳамда ногиронлиги бўлган болаларга театр, кино ва консерт тадбирлари учун бепул ва имтиёзли ваучерлар бериш таклиф қилинмоқда.

Шу борада Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси тайёрланган.

Лойиҳа бўйича ҳар йили ўқитувчилар, шифокорлар, давлат хизматчилари, фаол ўқувчи ва талабалар учун 500 мингта, Ижтимоий реестрга киритилган оилалар фарзандлари ҳамда ногиронлиги бўлган болалар учун эса 100 мингта ваучер ажратиш режалаштирилган.

Ваучерлар «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали электрон шаклда берилади. Уларнинг миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизигача бўлиши назарда тутилмоқда.

Бундан ташқари, 2027-йил январга қадар «Ижтимоий карта» ахборот тизимига ўқитувчилар, шифокорлар, давлат хизматчилари, фаол ўқувчи ва талабалар, Ижтимоий реестрдаги оилалар фарзандлари ҳамда ногиронлиги бўлган болалар ҳақидаги маълумотларни интеграция қилиш таклиф этилган.

Лойиҳада маданият муассасаларидаги тадбирлар, чипта нархлари ва квоталар ҳақидаги маълумотларни «Ижтимоий карта» тизимига электрон тарзда узатиш, шунингдек, ваучер маблағларини театр, кинотеатр ва консерт муассасаларига ўтказиш механизмини жорий этиш ҳам кўзда тутилган.

Қарор лойиҳаси ҳозирча якуний ҳужжат эмас. У қабул қилинса, белгиланган тартиб асосида кучга киради.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.