Маҳаллий

"Аёллар бор ҳам демади" – Нурафшон ёшлар бўлими бошлиғи ходимларини мажлисда уятли сўзлар билан ҳақоратлади (аудио)

Kun.uzъга Ёшлар ишлари агентлиги Нурафшон шаҳар бўлими бошлиғи Миркарим Аҳмаджонов экани айтилаётган аудиоёзув келиб тушди. Унда давлат хизматчиси мажлис ўтказаётгани, қўл остидаги ходимлар ҳамда ёшлар етакчиларини аёвсиз сўкаётгани эшитилади. Куракда турмайдиган ҳақоратлар янграётган аудиторияда аёллар ҳам бўлган.

**"Аёллар бор ҳам демади" – Нурафшон ёшлар бўлими бошлиғи ходимларини мажлисда уятли сўзлар билан ҳақоратлади (аудио)**

Kun.uz таҳририятига Ёшлар ишлари агентлиги Нурафшон шаҳар бўлими бошлиғи Миркарим Аҳмаджоновга тегишли экани айтилаётган аудиоёзув келиб тушди. Унда давлат хизматчиси мажлис ўтказиб, ўз қўл остидаги ходимлар ва ёшлар етакчиларини шафқацизларча ҳақорат қилгани эшитилади. Ушбу йиғилишда аёллар ҳам иштирок этганига қарамай, бошлиқ оғир сўзларни ишлатишдан тортинмаган.

Таҳририятга шахси сир қолиш шарти билан мурожаат қилган фуқаронинг сўзларига кўра, жорий йилнинг 19-август куни Нурафшон шаҳар бўлими бошлиғи Миркарим Аҳмаджонов йиғилиш ўтказган. Унда у ходимлар ва ёшлар етакчиларини ўта қўпол ва уятли сўзлар билан ҳақорат қилган. Раҳбар йиғилишда аёллар борлигига эътибор бермаган, ҳатто ходимлардан бирининг "аёлларни чиқариб юбориш" таклифини ҳам рад этган.

Kun.uz аудиодаги уятли сўзларни олиб ташлаб, суҳбатнинг қисқартирилган версиясини тақдим этади:

**Бошлиқ:** Маҳаллангга борса ... ....., .... ...... . Ёшини билмайди ... ...…

**Бошлиқ:** – Сен-чи?

**Ходим:** - Кеча телефон қилган пайтингиз “срочно” уйдан телефон бўлиб қолди.

**Бошлиқ:** - Сен мана ..... ....... нима қиляпсан сан? Ўшанда телефондан қайтиб чиқмайсанми сан бола? Эсламаяпсанми, эслатиб қўяман санга телефон қилган, қайтиб чиқмайсан телефон қилганда. Эски шер бўлсанг .... ..... агар ҳаммангни..... битталаб .... любойингга чиққин. Любойингга чиқ!

**Ходим:** -Битта гап айцам бўладими? Қизлар чиқиб турса бўладими?

**Бошлиқ:** Тураверсин қизлар. Неччида келдиларинг сенлар? Мен неччида кириб кетдим у ёққа?

**Ходим:** -5:30.

**Бошлиқ:** 5:30 миди? 15 та кам бешмиди? Бошқа қайтарилмайди… Йўқ, бундоқ... маҳаллангда нимадир қойиллатиб қўйган бўлсаларинг ҳам майли-ку, .... .... қўйиб ўтирадиган нарса-да, кунлик маълумотни расм оласан, берган жадвалга шуни қўйиб берасан, ҳоким ёрдамчиси мана, хотин-қизлар орқасидан ўтказиб қўясан бўлди, булар бир соатлик иш мен учун. Бир соатда қилиб ташлайман бу маълумотларнинг ҳаммасини, ... .... керак бўлса мана шунақа қилиб ...... Йўқ, менга ҳам керак эмас санларни мана бу ерга йиғиб олиб, санлар тушунмаяпсанлар, ўшанинг учун йиғдим, мана шу мақсадда чақирдим санларни. Менга керак эмас, мана бу ердаги маҳаллангни ишини қилганларинг яхши-ю менга. Бир ойдан бери айтаман, мана бу Наманган тажрибаси, бирортанг тушунмайсанлар ......, тўртта маҳалла ...., бирор бир иш қўлингдан келмайди санларни. Олдин ош бериб қўйгансан бўлди-да, муаммонг ош. Санларга ёқяпти, шунақа сассиқ гап ёқяптими санларга. Шунақа, икки соат олдин айцам, ярим соат кеч келасанлар .... Бирортангга гапираётганим йўқ, мана, ярим соат кеч келганларинг. Сан-чи, Рўзиматилла? Йўқ яхшиликка мана, ош-пош қилиб жавоб беряпсанми сан менга?

**Ходим:** -Нега? Мен кеча лекин “срочно” кетиб қолдим анақа, бу ерга келдим, 7 да кетдим, дори олиб боришим керак эди. Болаларга айтиб кетдим, агар ҳамма йиғилса…

**Бошлиқ:** -Санга нима болалар хўжайинми бу ерда?

**Ходим:** -Йўқ, сиз йиғилишда дедингиз. Уйдагилар телефон қилди, дори олиб келинг тезроқ, деди. Олиб бордим кейин.

**Бошлиқ:** -Санлар ишларинг чиқса менга телефон қилиб смс ёзиб қўясанлар-ку, бунақа пайтда эсларингдан чиқиб қоладими санларни, а? Сиз-чи?

**Ходим:** -Мен смс ёзганман, жавоб бермагансиз, 7 яримдан ошиб кетганди мен бу ердан…

**Бошлиқ:** -Ишга кираётганларингда ишлайман, олиб бораман деганмисанлар, оилавий муаммо демаганмисанлар? Мафтуна, сизга ҳам тегишли, шунақа демаганмисанлар? Сан-чи?

**Бошлиқ:** - .... ..... Сани умуман топиб бўлмайди. “Раҳбарим қаттиққўллик қиляпти менга, шу муносабат билан аризамни ёзаман” деб ёз, мана. Ёз.

**Ходим:** - Бўлди бошқа қайтарилмайди, эшитинг, вазият шунақа бўлиб қолди-да, энг қизиғи, яна ҳаммага шунақа тўғри келиб қолди.

**Бошлиқ:** -Э, вазиятинг бўлса сан телефон қиласан менга, менга тиқиштирмагин унақа вазиятингни. Тушундингми? Ёз, Отажон. Ёқмаяптими иш?

**Ходим:** -Нимага, ҳаммаси жойида-ю.

**Бошлиқ:** -Санга-чи? Санга? Бахтиёр, Дилшод? Санга, Рўзиматилла?

**Ходим:** -Ёқмаганда бу ерда юрмасдим.

**Бошлиқ:** -Сизга?

**Ходим:** -Муаммо йўқ, энди кеча шунақа бўлиб…

**Бошлиқ:** -А бошқа пайт ишлаяпмиз-ку, бошқа пайтдаги билинмаяпти.

**Ходим:** -Қайси? Қайси?

**Бошлиқ:** -Соат тўққизгача ҳам юрибмиз-ку.

**Ходим:** -Қаерда тўққизгача юргансан?

**Ходим:** -Кечадан олдинги кун тўққизгача юрдик-ку ёнингизда, ўша айтганингиз учун. Энди кеча битта кетиб қолганимизга шу билиниб кетяптими ҳозир?

**Бошлиқ:** -Қайси тўққизгача ҳашарни айтяпсизми?

**Ходим:** -Ҳашарни айтяпман.

**Бошлиқ:** -Ҳашар ман учунми?

**Ходим:** -Хўш, нима фарқи бор, ўша сиз ёнингизда ҳаммамиз юрибмиз-ку сиз айтганингиз учун, бир оғиз айтган гапингизга.

**Бошлиқ:** -Э, оғизла, мен ҳашарга айтганим ман учун эмас, мана бу у ёғи...

**Ходим:** -Нима фарқи бор, ўша сиз ёнингизда турибмиз-ку биз, сиз бизнинг бошлиғимиз бўлганингиз учун. Энди унақа бўлмайди-да, ундан ташқари ҳам турибмиз. Мен гапирсам ҳозир талашаётган бўламан, тўғри. Лекин мисол учун, қачон айцангиз ёнингизда турибмиз-ку, ё турмаяпмизми?

**Бошлиқ:** -Э, қойиллатяпти-да кўпчиликларинг.

**Ходим:** -Қўяверинг энди, бир мартага бўлса ҳеч нарса қилмайди-ку.

**Бошлиқ:** -Нимани қўяман? Мен эрталаб ҳайфсан олдим, қай биринг туриб берсанг мана шу ерда менга? Қани, қай биринг туриб берасан? Туриб берасанми? Қани, мардинг борми туриб берадиган менга эрталабда? Гапир! Эрталаб ҳайфсан олдим ҳокимдан. Борми мардинг мана шу ерда туриб берадиган менга? Оғзингни кўпиртириб гапирасанлар менга битта-битта ........ Ишлаётган бўлсаларинг ўзинг учун ишлаяпсан, ман учун ишлаётганларинг йўқ бу ерда. Манам оилам учун ишлаяпман, санам ўзларинг оиланг учун ишлаяпсанлар ..... Худди менинг қорним учун ишлаётгандай гапирасанлар ..., менинг топшириғим бу! Ҳали ҳам кеч эмас, мана. Бўлди, ёқмаётган бўлса қўй, ёзларинг қўй. Ман шундай айтаман, вакантим шунча дейман. Боя ҳоким айтди: "Нечта ходиминг бор?" деди. "Бир ўзимман" дедим, "мутахассисим ҳам йўқ" дедим. “Етакчиларинг билан гаплашмаяпсан" деди. Мана, Жавоҳир ака турибди ўша ерда. "Шуғулланмаяпсан" деди. Гапирган қайси биринг айбинг борми, қаерда кўп ишлаворибсан? Ишлаворяпмиз тўғрироғи, манам санлар билан қўшилиб ишлаяпман бу ерда. Мен озгина кам ишлаётган бўлишим мумкин, ўша куни ишламадим тўғри. Муомала маданиятларинг йўқ, хафа бўлманглар-ку, ўша куни Мафтуна, ички ишлар мулозими олдида турибсиз-да, муомала қилиб гапиряпсиз, ман шундан уялдим-ку, бор-ку. Ман дақиқалаб ўйлаб гаплашаман-ку Сайид ака билан. Бунақа бўлмайди, у ўринбосар, ўринбосар ички ишлар мулозими олдида турибсиз-да…

**Ходим (Мафтуна):** -Сайид ака менинг танишим, ўша учун маҳалладош бўлиб гаплашдим, мен ёмон гапирганим йўқ.

**Бошлиқ:** -Хўп, ман раҳбарингиз олдингизда турибди-да, бунақа гаплашманг.

**Ходим (Мафтуна):** -Энди сиз... ман олдингизда турибман-ку? Олдингизда турибман.

**Бошлиқ:** -Қўйинг, айб қидирсангиз-чи айб чиқаверади. Қўйинг айб қидирманг.

**Ходим (Мафтуна):** -Айб қидирмаяпман, ўзингизда бор нарсани гапиряпман ўзингизга. Ўзингизда бор нарсани айтяпман.

**Бошлиқ:** -Мен сизникини санамай қўяй…

**Ходим (Мафтуна):** -Сананг, нима, нима санайсиз?

**Бошлиқ:** -Нима кераги бор ҳозир ҳамманинг ичида?

**Ходим (Мафтуна):** -Нима, нима, нима гапиринг?

**Бошқа ходим:** -Бўлди қилинглар энди.

**Ходим (Мафтуна):** -Нима? Бундай ортиқча гап керак эмас.

**Бошлиқ:** -Ёқмаётган бўлса ишламайман деб ёз аризангни. Бўлди нима қиласан?

**Ходим (Мафтуна):** -Қўйинг бир-биримизни айбимизни қидирмайлик деяпман.

**Бошлиқ:** -Гапир бўлди нима, нима айбим бор, қани айт?

**Ходим (Мафтуна):** -Э, ҳаммани айби бор бўлди қилинглар, қўйинглар энди.

**Бошлиқ:** -Шуни айтяпман, умумий қилиб айтяпман. Айб қидирса айб чиқаверади ҳаммадан.

**Бошлиқ:** -Бўлди, сан ҳозир манга айтяпсан, раҳбарингга айтяпсанки, ҳозир "айбингизни биламан" дегандек бўлдинг. Шундайми?

**Ходим (Мафтуна):** -Йўқ, ман сизнинг айбингизни биламан демадим, айб қидирса айб чиқаверади, қўйинг деяпман. Ҳозир арзимаган нарсага ҳаммамиз ички…

**Бошлиқ:** -Икки хил гапиряпсан ҳозир менга. Сансирама!

**Ходим (Мафтуна):** -Бўлди, анақа қилманг.

**Бошлиқ:** -Ҳурматингдан ўтяпсан-да, хафа бўлмагин санларга айцам.

**Ходим (Мафтуна):** -Мен сизга ҳурмацизлик қилмадим.

**Бошлиқ:** -Мафтуна…

**Бошлиқ:** -Мафтуна, тилингдан чиққан гапни эшицам биринчи ҳозир.

Kun.uz ушбу ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Ёшлар ишлари агентлигига сўров юборди. Агентлик аудиоёзув юзасидан текширув бошланганини маълум қилди. Тошкент вилоят ҳокимлиги вакили ушбу овоз Ёшлар ишлари агентлиги Нурафшон шаҳар бўлими бошлиғи Миркарим Ахмаджоновга тегишли эканини тасдиқлади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.