Лайфстайл

Айдаркўлдан Малдив оролларигача: кузда қаерга бориш мумкин?

Айдаркўлдан Малдив оролларигача: кузда қаерга бориш мумкин?

Кузда Ўрта ер денгизида жазирама пасаяди, Жануби-Шарқий Осиёда ёмғирлар тўхтайди, меҳмонхоналарда эса нархлар арзонлашади. Йўловчи тревел-медиаси шу кузда бориш мумкин бўлган мамлакатлар рўйхатини тайёрлади: хоҳ қўшниларга қисқа сафар бўлсин, хоҳ денгиз бўйига ёки Ўзбекистон бўйлаб табиат қўйнига.

**Қозоғистон**

Ўзбекистонликлар учун виза талаб этилмайди, мамлакатда 90 кунгача қолиш мумкин. Кундузи Олмаотада 15–20 °С, Остонада эса салқинроқ — 10–15 °С.

Икки-уч кунлик бориб-келиш учун бу энг яқин йўналиш. Кузда Олмаота хазонлар билан қопланади: дор йўли орқали Шимбулоққа чиқиш, Колсай кўлларигача ёки Чорин канёнигача бориш мумкин. Остонадан эса Бурабайга — қарағайзорлар, қоялар ва кўллар томон йўл олинади. Авиачипталар 1,6 млн сўмдан бошланади. Яна бир муҳим жиҳат: энди сафардан камида 72 соат олдин мамлакатга кириш учун электрон рухсатнома олиш керак.

Виза керак эмас — мамлакатда визасиз 60 кунгача қолиш мумкин. Кундузи Бишкекда ҳарорат 15 °С атрофида бўлади.

Бу йўналиш тоғлар, трекинг ва хотиржамликни истаганлар учун мос. Бишкекда яхши қаҳва маданияти бор, бироқ шаҳарда узоқ қолиш шарт эмас. Яхшиси, Ала-Арча дарасига йўл олиш керак — у пойтахтдан атиги 40 км узоқликда жойлашган ва у ерга таксида бориш осон. Яна бир вариант — узоқ сайрлардан кейин исиниб олиш ёқимли бўлган Иссиқ-Ота иссиқ булоқлари. Кузда сайёҳлар камаяди, турар жойлар арзонлашади, ёзги иссиқ эса отда сайр қилишга ва ўтовларда тунашга энди халақит бермайди. Бишкекка авиачипталар 900 минг сўмдан бошланади.

Виза расмийлаштириш талаб қилинмайди, мамлакатда усиз 365 кунгача бўлиш мумкин.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.