Иқтисодиёт

Автомобилларни бошланғич тўловсиз сотувга чиқариш режаси йўқ — УзАуто Моторс

Тармоқларда Чевролет Дамас, Собалт, Траскер ва Оних автомобиллари бошланғич тўловсиз, бўлиб тўлашга сотувга чиқарилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. УзАуто Моторс ушбу ахборотни рад этиб, Газетаъга ҳозирда бирорта модел бўйича бундай сотувлар режаси йўқлигини маълум қилди.

Автомобилларни бошланғич тўловсиз сотувга чиқариш режаси йўқ — УзАуто Моторс

Ижтимоий тармоқларда Чевролет Дамас, Собалт, Траскер ва Оних автомобиллари бошланғич тўловсиз, бўлиб тўлаш асосида сотувга чиқарилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. УзАуто Моторс матбуот хизмати бу маълумотлар ҳақиқатга мос эмаслигини билдирди.

“Ҳозир машина олишга шошилмай туринглар… 0 фоизли „рассрочка“ очиладиган бўлди. Бошидан ҳам умуман тўлов қилмайсизлар. Қолганини ҳам ойма-ой ўзини пулини бўлиб тўлаб берасизлар. Бош тўловсиз очилади, Худо хоҳласа, яқинда.

УзАуто Моторс матбуот хизматининг Газетаъга қўшимча қилишича, ҳозирча бирор модел бўйича бошланғич тўловсиз бўлиб тўлаш шарти билан сотувга чиқариш режаси йўқ.

Компания жамоатчилик вакиллари ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан тасдиқланмаган ҳамда аҳолини чалғитувчи ёлғон ахборотларни тарқатмасликни сўраган.

Эслатиб ўтамиз, УзАуто Моторс 7-октабрдан Чевролет Собалт ва Дамас автомобилларини банклар иштирокисиз бўлиб тўлашга сотишни бошлаган.

Собалт учун бошланғич тўлов 50%, Дамас учун 30%. Компания бу сотувда машиналар сони чекланганини билдирган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.