Австралиянинг афсонавий Powderfinger гуруҳи 17 йил ичидаги илк гастрол сафарини эълон қилди
Ўтган ҳафта қайта бирлашганини эълон қилган гуруҳ яна биргаликда чиқиш қилаётганларидан "мутлақо ҳайратда" эканликларини айтмоқда.

Австралиянинг афсонавий Powderfinger гуруҳи 17 йил ичидаги илк гастрол сафарини эълон қилди
Австралиянинг энг севимли рок-гуруҳларидан бири бўлмиш Powderfinger тарқалиб кетганидан 17 йил ўтиб, қайтиш туртини ўтказиш режаларини ошкор қилди.
Ўтган ҳафтада қайта бирлашганини тасдиқлаган Брисбенда асосланган гуруҳ келаси йилнинг сентябрь ойида ўз туғилган шаҳрида тўртта концерт билан чиқишларини бошлайди.
Шундан сўнг улар Кэрнс, Сидней, Аделаида, Перт ва Мельбурнда яна 14 та шоу ўтказадилар, барча концертлар «стадион ҳажмидаги катта шапито» чадирида бўлиб ўтади.
Дўшанба кунги баёнотида гуруҳ яна бирлашганидан ва биргаликда чалишни бошлаганидан «жиддий тўлқинланаётганини» айтди.
«Йиллар давомида саҳнага қайтишимиз бўйича жуда кўп таклифлар бўлди, аммо шу пайтгача бу ҳаммамиз учун тўғри ёки мос келадигандек туюлмаган эди», — дейилади баёнотда.
«Биз узоқ йиллик мухлисларимизнинг доимий қўллаб-қувватлашидан ҳар доим миннатдор бўлганмиз ва йиллар давомида бизни ҳеч қачон саҳнада кўрмаган кўплаб янги мухлисларни орттирдик».
«Одамлар теш-тез мусиқамиз уларнинг энг қадрли ва қувончли хотиралари билан боғлиқлигини айтишади», — дея қўшимча қилди улар. «Австралиянинг энг яхши ва истиқболли санъаткорлари билан мамлакат бўйлаб турга чиққанимизда ушбу қувончни янада кўпроқ улашишга ва ҳаммамиз учун янги хотиралар яратишга умид қиламиз».
Фақат жума ва шанба оқшомларида концерт бериш қарори ўтган йили Oasis гуруҳининг дунё бўйлаб гастрол сафарида қўллаган ёндашувига ўхшашдир. Австралиядан ташқаридаги шоулар ҳозирча эълон қилинмаган.
Фаолияти давомида Powderfinger еттита студиявий альбом чиқарди, жумладан, 2000 йилдаги Odyssey Number Five альбоми 2011 йилда Австралия эшиттириш корпорацияси (ABC) нинг Triple J мусиқий станцияси тингловчилари томонидан Австралиянинг барча даврлардаги энг яхши альбоми деб топилган.
Ушбу альбом таркибига кирган My Happiness сингли 2025 йилда худди шу станция томонидан Австралиянинг барча даврлардаги 100 та энг яхши қўшиғи орасида олтинчи ўринга лойиқ кўрилган. Гуруҳнинг бошқа хитлари орасида On My Mind, These Days ва Sunsets кабилар бор.
Гуруҳ тарқалганидан бери фронтмен Бернард Фаннинг яккахон фаолиятини давом эттирди, басист Жон Коллинз эса Брисбендаги энг йирик иккита жонли мусиқа майдончасини очди.

